«Болани вояга етказиш ва тарбиялаш бўйича мажбурият аниқ белгиланиши керак» — Бахтиёр Сайфуллаев

Одамлар эртага эмас, бугун яхши яшаши керак деган эзгу мақсад жамият ҳаётининг барча соҳаларини қамраб олмоқда. Мамлакатда кечаётган ўзгаришлар жараёнида ислоҳотларни ҳуқуқий жиҳатдан таъминлашни эса бугунги реалликнинг ўзи тақозо этмоқда. Демак, белгиланган мақсад ва вазифаларга эришиш учун қонунчиликни қайта кўриб чиқиш зарурияти мавжуд. Парламент хусусан, Сенат фаолиятининг устувор йўналишларидан бири бўлган ана шу жиҳат сенаторларнинг доимий эътиборида.

Фото: «Bugun.uz»

Боз устига тўғридан-тўғри амал қилувчи қонунларни қабул қилишнинг самарали механизмларини жорий этиш масаласи Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 8 августдаги Фармони билан тасдиқланган Норма ижодкорлиги фаолиятини такомиллаштириш концепциясида ҳам назарда тутилган.

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг 5 август куни бўлиб ўтган йигирма тўққизинчи ялпи мажлисида қонунлар ижроси ҳолати, ҳуқуқни қўллаш амалиётини ўрганиш ва қонуности ҳужжатларининг қабул қилиниши юзасидан амалга оширилган мониторинг натижалари муҳокама қилинган эди.

Айтиш лозим, мониторинг ўтказишга бир қанча омиллар сабаб бўлди. Улар албатта, сенаторларнинг жойлардаги ўрганишлари, аҳоли билан бевосита мулоқотлари, қонунлар ижросининг ҳолати юзасидан ўтказилган таҳлиллардир.

Хусусан,  Ёшлар, маданият ва спорт масалалари қўмитаси томонидан амалдаги қонунларнинг ижроси ҳолати, ҳуқуқни қўллаш амалиёти ва қонуности ҳужжатларининг қабул қилиниши юзасидан амалга оширилган мониторинглар натижасида айрим қонунларни амалга ошириш механизмлари аниқ белгиланмаганлиги, кўплаб ҳаволаки нормаларнинг мавжудлиги сабабли соҳаларнинг асосан қонуности ҳужжатлари билан тартибга солиниб келинганлиги, шунингдек, айрим қонунлардаги нормалар бошқа қонунчилик ҳужжатларида назарда тутилган нормаларга зидлиги амалиётда номувофиқликларни келтириб чиқармоқда ва бу эса фуқароларимизнинг ортиқча оворагарчиликларига сабаб бўлмоқда. Жумладан, “Бола ҳуқуқларининг кафолатлари тўғрисида”ги Қонун ҳам.

Ушбу ҳужжат қабул қилинганига орадан 15 йилга яқин вақт ўтган бўлиб, ундаги 10 дан ортиқ ҳаволаки норманинг мавжудлиги ҳамда соҳани тартибга солишга қаратилган қонунчилик ҳужжатларидаги нормаларнинг бир-бирини такрорлаши соҳадаги муносабатлар асосан қонуности ҳужжатлари билан тартибга солинишига олиб келмоқда.

Шунингдек, Қонунда болада ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданиятни шакллантириш бола ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича давлат сиёсатининг асосий йўналишларидан бири этиб белгиланган бўлса-да, унинг механизмлари аниқ белгиланмаган.

Ота-она ёки уларнинг ўрнини босувчи шахснинг болани вояга етказиш ва тарбиялаш бўйича мажбуриятлари назарда тутилмаган, ота-оналар ёки уларнинг ўрнини босувчи шахслар томонидан боланинг соғлиғи
ва ривожланишига зарар етказувчи ахборот ёки маълумотдан ҳимоя қилинишига оид нормалар ҳам мавжуд эмас.

Яна бир муҳим жиҳат – дўконлар, савдо марказлари ва бозорларда сотувга қўйилган маҳсулотларнинг ҳамда улар рекламаларининг ваколатли давлат органи томонидан боланинг соғлиғи ва дунёқарашига зарари юзасидан доимий назорат ўрнатиши билан боғлиқ масалалар ёритилмаган.

Энди халқаро ҳуқуқий ҳужжатлар ва тажрибага юзланадиган бўлсак, БМТнинг “Бола ҳуқуқлари тўғрисида”ги Конвенциясида эса ота-оналар ёки уларнинг ўрнини босувчи вакиллар болалар уларнинг соғлиғи ёки дунё қарашига зарар етказмайдиган ахборот ёки маълумотдан фойдаланишига жавобгар эканлиги белгиланган.

Бундан ташқари, хорижий мамлакатлар, хусусан, Россия Федерациясининг қонунчилигида боланинг ота-онаси (уларнинг ўрнини босувчи шахслар) қонунчиликка мувофиқ боланинг ёшини ҳисобга олган ҳолда ва боланинг муомала лаёқати доирасида, унинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини амалга ошириш ва ҳимоя қилишга қаратилган мустақил ҳаракатларни амалга оширишда ёрдам бериши, Грузия Республикасининг қонунчилигида ваколатли давлат органлари ўсмирларга ўз ҳуқуқларини рўёбга чиқаришга, танқидий фикрлашни ривожлантиришга, уларни мустақил ҳаётга тайёрлашга ёрдам бериши, Финляндия қонунчилигида эса ота-оналар ёки уларнинг ўрнини босувчи шахслар болани вояга етказиш ва унга ғамхўрлик қилишга мажбур эканлигига оид нормалар мавжуд.

Қонунда юқорида қайд этилган масалаларнинг назарда тутилмаганлиги амалиётда кўплаб муаммоларни келтириб чиқариши, аҳолининг ортиқча оворагарчилигига сабаб бўлиши мумкин. Шу боис, “Бола ҳуқуқларининг кафолатлари тўғрисида”ги Қонунни манфаатдор идоралар, нодавлат нотижорат ташкилотлар, амалиётчилар, мутахассислар, шунингдек хорижий экспертлар билан биргаликда тўлиқ ўрганиб чиққан ҳолда такомиллаштириш лозим деб ҳисоблаймиз.

Бахтиёр Сайфуллаев,
Олий Мажлис Сенати
Ёшлар, маданият ва спорт
масалалари қўмитаси раиси

Ўзбекистонда илк бор робот-жарроҳ ёрдамида мураккаб амалиёт ўтказилди
Жамият, Тошкент ш.15:08 | 28.9.22
Ўзбекистонда илк бор робот-жарроҳ ёрдамида мураккаб амалиёт ўтказилди
«Залдан чиқиб кетинг ва гувоҳномани топширинг». Умурзоқов ҳокимларни қандай ишдан олгани аудиоси тарқалди
Жамият14:46 | 28.9.22
«Залдан чиқиб кетинг ва гувоҳномани топширинг». Умурзоқов ҳокимларни қандай ишдан олгани аудиоси тарқалди
Яккасарой туманидаги «Мовий гумбаз» ҳиёбонида қуриган дарахтлар кесиб ташланади
Жамият14:16 | 28.9.22
Яккасарой туманидаги «Мовий гумбаз» ҳиёбонида қуриган дарахтлар кесиб ташланади
Тошкентда сохта маълумотлар билан банкдан 2,5 млрд сўм кредит олганлар аниқланди
Жамият13:53 | 28.9.22
Тошкентда сохта маълумотлар билан банкдан 2,5 млрд сўм кредит олганлар аниқланди
Олий суд ноҳақ айбланган фуқаронинг ҳуқуқларини тиклаб берди
Жамият13:53 | 28.9.22
Олий суд ноҳақ айбланган фуқаронинг ҳуқуқларини тиклаб берди
Ўзбекистонда куз-қиш мавсумига тайёргарлик учун 2 трлн сўм ажратилади
Жамият13:31 | 28.9.22
Ўзбекистонда куз-қиш мавсумига тайёргарлик учун 2 трлн сўм ажратилади