Эронда 150 дан ортиқ дронлар иштирокида ҳарбий машғулот бошланди

Эронда 24 август куни 150 дан ортиқ дронлар иштирокида ҳарбий машғулотлар бошланди. Бу ҳақда «Интерфакс» хабар берди.

Фото: «Elsahenews»

Маълум қилинишича, манёврларга Эрон қуруқликдаги кучлари, денгиз флоти, ҳаво кучлари ва ҳаво ҳужумидан мудофаа бўлинмаларининг учувчисиз қурилмалари жалб қилинган. Машғулотларнинг биринчи кунида разведкачи учувчисиз қурилмалар мамлакат чегараларида патруллик қилган ва бир қатор нишонларни аниқлаган.

Таъкидланишича, Yasir, Sadeq, Pelican, Ababil-3, Yazdan ва Mohajer-6 каби учувчисиз қурилмалар мамлакат чегаралари ва халқаро сувлар устида операция ўтказган. Эроннинг бутун ҳудуди, Форс ва Уммон кўрфазларидан мамлакатнинг шимолий ҳудудларигача бўлган қисми машғулотлар зонасига кирган.

Машқлар давомида ҳарбийлар дронларнинг қуроллари, учувчисиз учиш масофаси ва уларни бошқариш тизимларининг самарадорлигини синовдан ўтказади.

Аввалроқ Эронда дрон ва ракеталар ишлаб чиқарган олим ўлдириб кетилганди. Шунингдек, мамлакатда янги ҳарбий қурол ишлаб чиқарилаётганди.

Ўзбекистонда энг арзон палов қаерда сотилаётгани маълум бўлди
Жамият18:32 | 1.10.22
Ўзбекистонда энг арзон палов қаерда сотилаётгани маълум бўлди
Ўзбекистонда кейинги ҳафта қандай об-ҳаво кузатилиши маълум бўлди
Жамият17:45 | 1.10.22
Ўзбекистонда кейинги ҳафта қандай об-ҳаво кузатилиши маълум бўлди
Азиз Абдуҳакимов Tourism EXPO Japan 2022 вазирлар анжумани иштирокчиларини Самарқандга таклиф этди
Жамият17:14 | 1.10.22
Азиз Абдуҳакимов Tourism EXPO Japan 2022 вазирлар анжумани иштирокчиларини Самарқандга таклиф этди
Тошкентда номаълум шахслар мушукнинг юнгини олиб, мўйловларини қирқиб ташлади
Жамият16:28 | 1.10.22
Тошкентда номаълум шахслар мушукнинг юнгини олиб, мўйловларини қирқиб ташлади
Ўзбекистон ТИВ Кобулдаги портлаш юзасидан баёнот берди
Жамият15:34 | 1.10.22
Ўзбекистон ТИВ Кобулдаги портлаш юзасидан баёнот берди
Россия АҚШнинг БМТ Хавфсизлик Кенгашидаги резолюция лойиҳасига вето қўйди
Жаҳон15:31 | 1.10.22
Россия АҚШнинг БМТ Хавфсизлик Кенгашидаги резолюция лойиҳасига вето қўйди