Жиззах вилояти ҳокимлигида автомобиллар сони меъёрдан ошиқлиги хабар қилинди

Жиззах вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати ҳокимлик тасарруфидаги автомобиллар меъёридан ортиқча экани айтилган хабарларга расмий муносабат билдирди.

Фото: «Bugun.uz»

Қайд этилишича, 25 август ҳолатига Жиззах вилояти ҳокимлиги балансидаги 27 та автомашина Президент ва Вазирлар Маҳкамаси қарорлари асосида ажратилган бўлиб, уларнинг 24 таси хизмат кўрсатаётган бўлса, 3 донаси таъмирталаб, фойдаланишга яроқсиз бўлиб турибди.

Жумладан, вилоят ҳокимига 1 дона, саккизта вилоят ҳокими ўринбосарларига биттадан — 8 дона, вилоят ҳокимининг расмий делегацияларни қабул қилиши учун — 5 та, Президентнинг Жиззах вилоятидаги Халқ қабулхонаси мудирига — 1 та, 4 та вилоят ҳокими маслаҳатчисига хизмат автомобиллари ажратилган.

Хусусан, учта енгил хизмат автомобиллари «Mercedes-Benz» ва «Mercedes Sprinter» (микроавтобус) 1996 йилда ишлаб чиқарилган ҳамда «Nexia-1» 2005 йилда ишлаб чиқарилган транспорт воситалари бугунги кунда таъмирталаб ва фойдаланишга яроқсиздир.

Вазирлар Маҳкамасининг «Давлат бошқаруви ва маҳаллий бавлат ҳокимияти органларида хизмат автотранспорт воситаларидан фойдаланиш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорида «Андижон, Жиззах, Қашқадарё, Навоий, Наманган, Сирдарё, Сурхондарё, Тошкент ва Фарғона вилоятлари ҳамда Тошкент шаҳар ҳокимликларига делегация ва меҳмонларга хизмат кўрсатиш мақсадида 5 тагача, автотранспорт воситаси сақлаш учун лимит белгиланган». «Жиззах вилояти ҳокимлигида автомобиллар сони белгиланган меъёрдан ошиб кетмаган», — дейилари муносабатда.

Қарорга асосан, вилоят ҳокимлигида 4 та меҳмонлар учун енгил траспортлар «Cadillac» (2016 йилда ишлаб чиқарилган), «Mercedes-Benz» (2020 йилда ишлаб чиқарилган), «Lacetti» (2019 йилда ишлаб чиқарилган), «Mercedes Sprinter» (микроавтобус 2020 йилда ишлаб чиқарилган) ҳамда бир дона навбатчи «Damas» (2016 йилда ишлаб чиқарилган) автомобиллари мавжуд.

Бундан олдин Сирдарё ҳокимлиги харид қилинган 477,9 миллион сўмлик машинани автосалонга қайтариб бергани, Пойтахт ҳокимлигига совға қилинган «Mercedes» Жаҳонгир Ортиқхўжаевга тегишли экани айтилгани тўғрисида хабар берилганди.

Маълумот учун, ҳукумат қарори билан туман ҳокимлари хизмат машиналари нархи базавий ҳисоблашнинг 1000 бараваридан, двигатель энг юқори қуввати 2000 сантиметр/кубдан ошмаслиги келтирилган. Агар туман тоғли ҳудуд бўлса, бу қувватни 3000 сантиметр/кубгача оширишга рухсат берилиши мумкин. Базавий ҳисоблаш миқдорининг истисно чегараси кўрсатилмаган.

Ўзбекистон яна 34 та замонавий электропоезд харид қилади
Жамият10:56 | 6.10.22
Ўзбекистон яна 34 та замонавий электропоезд харид қилади
Тошкентда дарахтларга яна зарар етказилаётгани аниқланди
Жамият10:38 | 6.10.22
Тошкентда дарахтларга яна зарар етказилаётгани аниқланди
«Хусусий уй-жойлар нархини вазирлик назорат қила олмайди» — Қурилиш вазирлиги
Жамият10:17 | 6.10.22
«Хусусий уй-жойлар нархини вазирлик назорат қила олмайди» — Қурилиш вазирлиги
АҚШ Марказий Осиёнинг Россияга «қарамлигини камайтириш» учун пул ажратади
Жаҳон9:33 | 6.10.22
АҚШ Марказий Осиёнинг Россияга «қарамлигини камайтириш» учун пул ажратади
Татаристонда 11-синф қиз «военкомат»га ўт қўймоқчи бўлди
Жаҳон8:42 | 6.10.22
Татаристонда 11-синф қиз «военкомат»га ўт қўймоқчи бўлди
Ўзбекистонда 6 октябрь куни кузатиладиган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди
Жамият7:07 | 6.10.22
Ўзбекистонда 6 октябрь куни кузатиладиган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди