Жиззахда «Cobalt» ҳайдовчиси пиёдани уриб юборди

Жиззах вилоятининг Шароф Рашидов туманида содир бўлган йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида бир киши ҳалок бўлди, деб хабар беради вилоят ИИБ ахборот хизмати.

Фото: «Bugun.uz»

Маълум қилинишича, 20 август куни соат 20:54 да туманнинг «Ёйилма» маҳалласи ҳудудидан ўтган М39 Тошкент—Термиз йўлининг 976-километрида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлган.

Қашқадарё вилояти Яккабоғ туманида яшовчи шахс «Cobalt» русумли автомобилини Тошкент йўналиши бўйича бошқариб бораётиб, йўлнинг белгиланмаган жойидан кесиб ўтган мирзачўллик 44 ёшли эркакни уриб юборган.

Оқибатда пиёда тан жароҳати олиб Республика шошилинч тез тиббий ёрдам илмий марказининг Жиззах филиалида кўрсатилган муолажаларга қарамай, вафот этган.

Бундан олдин, Қашқадарёда ҳайдовчи машинасида 2 пиёдани уриб, қочиб кетгани, Тошкент вилоятида «Labo» пиёдани уриб, воқеа жойидан яширингани тўғрисида хабар берилганди.

Ёнаётган баррикада, намойишга чиққан истеъфодаги ҳарбийлар, Таиланддаги ноодатий фестиваль — бугун суратлари
Жамият23:37 | 27.9.22
Ёнаётган баррикада, намойишга чиққан истеъфодаги ҳарбийлар, Таиланддаги ноодатий фестиваль — бугун суратлари
Ўзбекистондаги қурилиш институтлари Туркия университетлари билан ҳамкорлик қилади
Жамият22:02 | 27.9.22
Ўзбекистондаги қурилиш институтлари Туркия университетлари билан ҳамкорлик қилади
Сурхондарё ҳокими Тўра Боболовга жарима қўлланилиб, бир қатор туман ҳокимлари ишдан олинди
Жамият21:39 | 27.9.22
Сурхондарё ҳокими Тўра Боболовга жарима қўлланилиб, бир қатор туман ҳокимлари ишдан олинди
Бугун оқшоми. Кесиб ташланган чинорлар, ядро қуроли билан таҳдид қилган Медведев, 27,5 минг вольтли ток уришидан омон қолган бола
Жамият21:00 | 27.9.22
Бугун оқшоми. Кесиб ташланган чинорлар, ядро қуроли билан таҳдид қилган Медведев, 27,5 минг вольтли ток уришидан омон қолган бола
Ўзбекистонда пахта теримида мажбурий меҳнатга йўл қўйган ҳокимлар жиноий жавобгарликка тортилади
Жамият20:54 | 27.9.22
Ўзбекистонда пахта теримида мажбурий меҳнатга йўл қўйган ҳокимлар жиноий жавобгарликка тортилади
Қашқадарёда канал ёнидан 15 ёшли боланинг жасади топилди
Жамият20:13 | 27.9.22
Қашқадарёда канал ёнидан 15 ёшли боланинг жасади топилди