Жиззахда дўпписида героин яширган эркак қўлга олинди — видео

Самарқанд вилояти Булунғур туманидаги «Юқори нуқта» йўл-патруль хизмати масканида дўпписининг ичига гиёҳванд моддани яширган эркак қўлга олинди. Бу ҳақда «Zamon.uz» нашри маълум қилди.

Кадр: Telegram

Маълум қилинишича, асли тожикистонлик эркак Ургут туманига мурид овлашга бориб, героинга харидор бўлган. У 800 минг сўмга гиёҳванд моддани сотиб олиб, таътиб кўрган. Орадан 10 кун ўтгач, оғунинг хумори тутиб, Жиззахдаги яшаш уйидан яна Ургутга борганида ушланган.

«Қорадори истеъмол қилардим, у қолмабди. Бир-икки ойдан бери оғриб, чидай олмадим… Тўхтатиб қоламан дердим, лекин нафс менга жафо қилди», — дейди у.

Жиноят ишлари бўйича Жомбой тумани судида харидор ва қўлга тушган 68 ёшли героин сотувчиси ҳам суд қилинди.

Харидор Жиноят кодексининг 276-модда (гиёвандлик воситалари, уларнинг аналоглари ёки психотроп моддаларни ўтказиш мақсадини кўзламай қонунга хилоф равишда тайёрлаш, эгаллаш, сақлаш ва бошқа ҳаракатлар) 2-қисми «а» банди билан, сотувчи эса 273-модда (гиёвандлик воситалари, уларнинг аналоглари ёки психотроп моддаларни ўтказиш мақсадини кўзлаб қонунга хилоф равишда тайёрлаш, олиш, сақлаш ва бошқа ҳаракатлар қилиш, шунингдек уларни қонунга хилоф равишда ўтказиш) 5-қисми билан айбли деб топилди. Уларга нисбатан 2 йил муддатга озодликдан маҳрум этиш жазоси тайинланди.

Аввалроқ Давлат хавфсизлик хизмати Самарқанд вилоятида ноқонуний дори савдоси билан шуғулланган эркакни қўлга олганди. Шунингдек, ДХХ 5 килограмга яқин гиёҳванд моддалар айланмасига чек қўйган, Самарқандда эса наркосавдо билан шуғулланган эркак 13 йилга қамалганди.

Ўзбекистондаги қурилиш институтлари Туркия университетлари билан ҳамкорлик қилади
Жамият22:02 | 27.9.22
Ўзбекистондаги қурилиш институтлари Туркия университетлари билан ҳамкорлик қилади
Сурхондарё ҳокими Тўра Боболовга жарима қўлланилиб, бир қатор туман ҳокимлари ишдан олинди
Жамият21:39 | 27.9.22
Сурхондарё ҳокими Тўра Боболовга жарима қўлланилиб, бир қатор туман ҳокимлари ишдан олинди
Бугун оқшоми. Кесиб ташланган чинорлар, ядро қуроли билан таҳдид қилган Медведев, 27,5 минг вольтли ток уришидан омон қолган бола
Жамият21:00 | 27.9.22
Бугун оқшоми. Кесиб ташланган чинорлар, ядро қуроли билан таҳдид қилган Медведев, 27,5 минг вольтли ток уришидан омон қолган бола
Ўзбекистонда пахта теримида мажбурий меҳнатга йўл қўйган ҳокимлар жиноий жавобгарликка тортилади
Жамият20:54 | 27.9.22
Ўзбекистонда пахта теримида мажбурий меҳнатга йўл қўйган ҳокимлар жиноий жавобгарликка тортилади
Қашқадарёда канал ёнидан 15 ёшли боланинг жасади топилди
Жамият20:13 | 27.9.22
Қашқадарёда канал ёнидан 15 ёшли боланинг жасади топилди
Эрондаги намойишларда 40 дан ортиқ киши ҳалок бўлди
Жаҳон19:23 | 27.9.22
Эрондаги намойишларда 40 дан ортиқ киши ҳалок бўлди