Навоийда зарарли газ моддалар атроф-муҳитга чиқарилгани аниқланди — фото
Ҳолат бўйича тўпланган ҳужжатлар судга юборилган
Навоий вилоятида зарарли газ моддаларини атроф-муҳитга чиқарилишига бефарқ бўлиб келган ходимлар аниқланди. Бу ҳақда вилоят Экогология бошқармаси хабар берди.

Маълум қилинишича, 24 август куни соат 19: 30да Навоий шаҳар Экология бўлимининг давлат инспекторлари томонидан Навоий шаҳар «Тинчлик» МФЙ ҳудудида тезкор назорат рейд тадбири ўтказилган. Рейд тадбири давомида Когон магистирал газ қувурлари бошқармаси ходимларининг масъулятсизлиги оқибатида атроф-муҳитга зарарли моддалар ташланганлик ҳолати аниқланган.

Мазкур ҳолатни батафсил ўрганиш мақсадида вилоят Экология ва атроф- муҳитни муҳофоза қилиш бошқармаси Атроф-муҳитни ифлосланишини мониторинг қилиш бўлими ходимлари томонидан лаборатория таҳлил ишлари ўтказилган. Таҳлил натижаларининг хулосасига асосан тегишли тартибда чора кўриш учун тўпланган ҳужжатлар суд органларига юборилган.


Аввалроқ Намангандаги маҳаллада тиббиёт чиқиндилари доимий равишда ёқиб юборилиши айтилганди. Шунингдек, Сирдарёдаги ўрмон сунъий равишда ёқиб юборилаётгани ҳақидаги хабарга изоҳ берилганди.