Ўзбекистон олийгоҳларида контракт миқдори оширилгани айтилди

Ўзбекистон олийгоҳларида тўлов-контракт миқдори оширилгани ҳақида хабарлар тарқалди. Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги бунга муносабат билдирди.

Фото: «Bugun.uz»

Вазирлик ижтимоий тармоқларда тарқалаётган ва муҳокамаларга сабаб бўлаётган давлат олий таълим муассасаларида базавий тўлов-контракт миқдорларининг оширилгани тўғрисидаги хабарлар нотўғри эканлигини маълум қилди.

Шу билан бир қаторда, базавий тўлов-контракт миқдорлари 2022/2023-ўқув йили учун тасдиқланиши кутилаётганлигини инобатга олиб, ушбу масала расмий эълон қилинмагунга қадар барча давлат олий таълим муассасалари, шу жумладан молиявий мустақиллик берилган таълим ташкилотлари ҳам расмий баёнот беришини асоссиз деб ҳисобланади.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда 2021/2022 ўқув йили учун тасдиқланган тўлов-контракт миқдорлари 2021 йил 8 сентябрь куни эълон қилинганди. Бунда бакалавриат ва магистратура мутахассисликларда кундузги таълим шаклида таҳсил олиб, 2021 йил 1 ноябрга қадар коронавирус инфекциясига қарши ихтиёрий равишда эмланган (яъни вакцина олган) талабаларга стипендиясиз базавий тўлов-контракт миқдорларига бир марталик 10 фоиз чегирма бонуси берилиши белгиланган.

Кейинчалик олийгоҳларда талабаларнинг контракт миқдори 10 фоизга оширилгани ва вакцина олган талабалар учун стипендиясиз контракт миқдорининг 10 фоизи суммасида чегирма берилиши тўғрисидаги хабарлар ижтимоий тармоқларда кенг муҳокама қилинган. Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги 9 сентябрь куни мазкур ҳолат юзасидан расмий муносабат билдирган.

Оиласи билан хайрлашаётган астронавт аёл, шаҳар ўртасидаги улкан мушук, автомобиль йўлига ўтириб олган намойишчи — бугун суратлари
Жамият23:52 | 6.10.22
Оиласи билан хайрлашаётган астронавт аёл, шаҳар ўртасидаги улкан мушук, автомобиль йўлига ўтириб олган намойишчи — бугун суратлари
«Uztelecom Starlink’дан кўра 4-5 баробар арзон ва тез интернетни исталган хонадонга олиб бориши мумкин» — Шерзод Шерматов
Жамият, Тошкент ш.23:13 | 6.10.22
«Uztelecom Starlink’дан кўра 4-5 баробар арзон ва тез интернетни исталган хонадонга олиб бориши мумкин» — Шерзод Шерматов
Россия Беларусга импорт ўрнини босиш учун 1,5 млрд доллар ажратди
Жаҳон22:51 | 6.10.22
Россия Беларусга импорт ўрнини босиш учун 1,5 млрд доллар ажратди
Қашқадарёда туман электр тармоқлари корхонаси ходими ток уриши оқибатида вафот этди
Жамият22:35 | 6.10.22
Қашқадарёда туман электр тармоқлари корхонаси ходими ток уриши оқибатида вафот этди
«Сафарбарликдан қочаётган россияликлар Европадан бошпана сўрашга ҳақли» — Meduza
Жаҳон22:04 | 6.10.22
«Сафарбарликдан қочаётган россияликлар Европадан бошпана сўрашга ҳақли» — Meduza
Гулнора Каримовага тегишли бўлган «Сижжак» дам олиш маскани қайта сотувга қўйилди
Жамият21:44 | 6.10.22
Гулнора Каримовага тегишли бўлган «Сижжак» дам олиш маскани қайта сотувга қўйилди