Ўзбекистон «The Wall Street Journal» билан туризмни ривожлантириш бўйича ҳамкорлик қилиши мумкин

Туризм ва маданий мерос вазирлиги биносида АҚШнинг энг нуфузли нашрларидан бири ҳисобланган «The Wall Street Journal» (WSJ)нинг Германия, Австрия, Шимолий, Марказий ва Шарқий Европа ҳамда Марказий Осиё мамлакатлари билан ишлаш бўйича минтақавий раҳбари Дениз Метс билан учрашув ўтказилди.

Фото: Туризм ва маданий мерос вазирлиги

Учрашувда вазир маслаҳатчилари Темур Мирзаев, Лола Раҳмонбоева ҳамда Миллий PR маркази директори ўринбосари Баҳодир Шакиров қатнашди.

WSJ вакили Ўзбекистонда туризмни ривожлантириш ва маданий меросни асрашга доир ислоҳотларни юқори баҳолади. Қолаверса, туристик салоҳиятни тарғиб қилиш борасида ҳамкорлик қилиш истагини билдирди ва соҳага инвесторларни жалб қилишда бу муҳим аҳамият касб этишини қайд этди.

Фото: Туризм ва маданий мерос вазирлиги

Учрашувда Дениз Метс журнал тақдимотини ўтказиб, соҳада ҳамкорлик истиқболларига оид таклифларини илгари сурди. Томонлар ўзаро фикр алмашишди.

Фото: Туризм ва маданий мерос вазирлиги

Вазирлик вакиллари Ўзбекистоннинг ижобий имиджини яратиш ҳамда мамлакатга сайёҳларни жалб қилишда хорижий нашрлар билан ҳамкорлик алоқаларини кучайтириш муҳим аҳамият касб этишини қайд этган ҳолда, Метс хоним томонидан берилган таклифлар батафсил кўриб чиқилишини таъкидлади.

Жиззахда отхона укасига берилганидан норози эркак унга ўт қўйди
Янгиликлар15:19 | 29.11.22
Жиззахда отхона укасига берилганидан норози эркак унга ўт қўйди
Ўзбекистонликлар Қозоғистонда 30 кунгача рўйхатдан ўтмасдан қолишлари мумкин бўлади
Янгиликлар15:03 | 29.11.22
Ўзбекистонликлар Қозоғистонда 30 кунгача рўйхатдан ўтмасдан қолишлари мумкин бўлади
Тошкентда депутат маҳалла раисини сўкди — видео
Медиа, Янгиликлар14:32 | 29.11.22
Тошкентда депутат маҳалла раисини сўкди — видео
Эрон ҳукумати норозилик намойишларида қанча одам ҳалок бўлганини очиқлади
Янгиликлар14:08 | 29.11.22
Эрон ҳукумати норозилик намойишларида қанча одам ҳалок бўлганини очиқлади
Тошкентнинг аҳоли гавжум ҳудудларида 170 та «мини-поликлиника» иш бошлайди
Янгиликлар13:35 | 29.11.22
Тошкентнинг аҳоли гавжум ҳудудларида 170 та «мини-поликлиника» иш бошлайди
Ўзбекистонда ҳафта охирларида шифохоналарга мурожаатлар сони кўпайиши мумкин
Янгиликлар13:08 | 29.11.22
Ўзбекистонда ҳафта охирларида шифохоналарга мурожаатлар сони кўпайиши мумкин