Ўзбекистонда 7 ойда қанча оила ажрашгани маълум бўлди

2022 йилнинг январь–июль ойларида республика бўйича 28 507 та никоҳдан ажралиш ҳолатлари қайд этилган. Бу ҳақда Давлат статистика қўмитаси матбуот хизмати хабар берди.

Фото: «Shutterstock»

Ҳудудлар кесимида никоҳдан ажралишлар сони бўйича энг кўп Тошкент шаҳри (3432 та) ва Самарқанд вилоятида (3041 та) қайд этилган. Ҳудудлар кесимида никоҳдан ажралиш ҳолатлари сони қуйидагича бўлган:

  • Қорақалпоғистон Республикаси – 1216 та;
  • Андижон вилояти – 2896 та;
  • Бухоро вилояти – 1605 та;
  • Жиззах вилояти – 954 та;
  • Қашқадарё вилояти – 2270 та;
  • Навоий вилояти – 836 та;
  • Наманган вилояти – 2499 та;
  • Самарқанд вилояти – 3041 та;
  • Сурхондарё вилояти – 1608 та;
  • Сирдарё вилояти – 1041 та;
  • Тошкент вилояти – 2971 та;
  • Фарғона вилояти – 2955 та;
  • Хоразм вилояти – 1183 та;
  • Тошкент шаҳри – 3432 та.

Аввалроқ Ўзбекистонда 2022 йил биринчи ярмида хорижий мамлакатларда доимий яшовчи фуқаролар билан 1,4 мингга яқин никоҳ рўйхатга олингани тўғрисида хабар берилганди.

Эслатиб ўтамиз, 2021 йилда Маҳалла ва оила илмий-тадқиқот институтининг  Ўзбекистонда юзага келаётган ажримлар сабабларига оид таҳлили эълон қилинганди. Унга кўра оилавий ажримларнинг энг кўп учрайдиган сабаблари эр ва хотин ўртасида доимий маиший-психологик даражадаги келишмовчиликлар, ўзаро меҳрнинг йўқлиги (30,2 фоиз), эр, хотиннинг оила аъзоларининг оиланинг турмушига доимий аралашуви, улар билан келишмовчилик (21,2 фоиз), оилавий хиёнат (17,1 фоиз) ҳисобланиши аниқланган.

Ўзбекистондаги қурилиш институтлари Туркия университетлари билан ҳамкорлик қилади
Жамият22:02 | 27.9.22
Ўзбекистондаги қурилиш институтлари Туркия университетлари билан ҳамкорлик қилади
Сурхондарё ҳокими Тўра Боболовга жарима қўлланилиб, бир қатор туман ҳокимлари ишдан олинди
Жамият21:39 | 27.9.22
Сурхондарё ҳокими Тўра Боболовга жарима қўлланилиб, бир қатор туман ҳокимлари ишдан олинди
Бугун оқшоми. Кесиб ташланган чинорлар, ядро қуроли билан таҳдид қилган Медведев, 27,5 минг вольтли ток уришидан омон қолган бола
Жамият21:00 | 27.9.22
Бугун оқшоми. Кесиб ташланган чинорлар, ядро қуроли билан таҳдид қилган Медведев, 27,5 минг вольтли ток уришидан омон қолган бола
Ўзбекистонда пахта теримида мажбурий меҳнатга йўл қўйган ҳокимлар жиноий жавобгарликка тортилади
Жамият20:54 | 27.9.22
Ўзбекистонда пахта теримида мажбурий меҳнатга йўл қўйган ҳокимлар жиноий жавобгарликка тортилади
Қашқадарёда канал ёнидан 15 ёшли боланинг жасади топилди
Жамият20:13 | 27.9.22
Қашқадарёда канал ёнидан 15 ёшли боланинг жасади топилди
Эрондаги намойишларда 40 дан ортиқ киши ҳалок бўлди
Жаҳон19:23 | 27.9.22
Эрондаги намойишларда 40 дан ортиқ киши ҳалок бўлди