Ўзбекистонда олти ойда 2,1 млрд сўмлик пенсия ва нафақалар нотўғри тўлангани аниқланди

Ўзбекистонда ўтган ярим йилда Пенсия жамғармаси тизимида 3 292 ҳолатда 5 миллиард 718,3 миллион сўмлик молиявий хатоликлар ва ортиқча пенсия тўловлари аниқланган. Бу ҳақда жамғарманинг Ички аудит ва молиявий назорат бўлими маълум қилди.

Фото: «Bugun.uz»

Маълум қилинишича, ушбу хатоликларга қуйидаги йўналишларда йўл қўйилган:

  •  «Ижтимоий ҳимоя ягона реестри» ахборот тизими орқали кам таъминланган оилаларга болалар нафақаси ва моддий ёрдам тайинлаш учун маълумотларни хато шаклланиши натижасида 2 194 ҳолатда 3 миллиард 510,3 миллион сўм;
  • Давлат пенсия ва нафақаларининг нотўғри тайинланиши ва ҳисобланиши натижасида 913 ҳолатда 2 миллиард 179,7 миллион сўм;
  • Ҳудудларда бухгалтерия ҳисобини юритишда смета-штат ва бюджет интизомининг бузилиши натижасида 185 ҳолатда 28,2 миллион сўм.

Аниқланган қонунбузилиш ҳолатларининг барчаси ҳуқуқий баҳо бериш учун ҳуқуқни муҳофаза қилиш идораларига топширилган.

Шунингдек, ортиқча тўловлар юзага келишига сабабчи бўлган 221 нафар ходимга нисбатан турли интизомий жазо чоралари қўлланилиб, 45 нафар айбдорлар билан тузилган меҳнат шартномалари бекор қилинган. Шундан икки нафар ҳудудий бошқарма бошлиқлари, 17 нафар туман (шаҳар) бўлими бошлиқларидир.

Аввалроқ Ўзбекистонда ногиронлиги бўлган шахсларга пенсия тайинлашда имтиёз берилаётгани, пенсияни фуқароларнинг мурожаатисиз тайинлаш йўлга қўйилиши тўғрисида хабар берилганди.

Ўзбекистон яна 34 та замонавий электропоезд харид қилади
Жамият10:56 | 6.10.22
Ўзбекистон яна 34 та замонавий электропоезд харид қилади
Тошкентда дарахтларга яна зарар етказилаётгани аниқланди
Жамият10:38 | 6.10.22
Тошкентда дарахтларга яна зарар етказилаётгани аниқланди
«Хусусий уй-жойлар нархини вазирлик назорат қила олмайди» — Қурилиш вазирлиги
Жамият10:17 | 6.10.22
«Хусусий уй-жойлар нархини вазирлик назорат қила олмайди» — Қурилиш вазирлиги
АҚШ Марказий Осиёнинг Россияга «қарамлигини камайтириш» учун пул ажратади
Жаҳон9:33 | 6.10.22
АҚШ Марказий Осиёнинг Россияга «қарамлигини камайтириш» учун пул ажратади
Татаристонда 11-синф қиз «военкомат»га ўт қўймоқчи бўлди
Жаҳон8:42 | 6.10.22
Татаристонда 11-синф қиз «военкомат»га ўт қўймоқчи бўлди
Ўзбекистонда 6 октябрь куни кузатиладиган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди
Жамият7:07 | 6.10.22
Ўзбекистонда 6 октябрь куни кузатиладиган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди