Президентнинг 65 ёшли маслаҳатчиси лавозимидан озод этилди

Шавкат Мирзиёевнинг таълим ва соғлиқни сақлашга масъул 65 ёшли маслаҳатчиси Абдужаббор Абдувоҳидов лавозимидан озод этилди. Бу ҳақда «Kun.uz» хабар берди.

Фото: Халқаро пресс-клуб

Маълум қилинишича, Президент администрацияси раҳбари Сардор Умрзоқов ўтказган йиғилишда аҳолининг жуда кўп эътирозлари айнан Абдувоҳидов масъул бўлган соҳаларга тўғри келиши таъкидланган.

Абдужаббор Абдувоҳидов 1956 йил 16 декабрда Қозоғистонда туғилган. У ўзбек давлат арбоби, олим ва дипломат, тарих фанлари номзоди ҳисобланади. 2018 йил 27 августда Шавкат Мирзиёевнинг фармони билан Президентнинг ёшлар, фан, таълим, соғлиқни сақлаш ва спорт масалалари бўйича маслаҳатчиси этиб тайинланган.

Эслатиб ўтамиз, Президент администрация раҳбари Сардор Умрзоқов бошчилигида 24 август куни президент томонидан янги тайинланган кадрлар таништируви бўйича йиғилиш бўлиб ўтганди. Администрация назорат инспекцияси бошлиғи лавозимига шу кунгача Ҳисоб палатаси раиси ўринбосари бўлиб ишлаган Саидлазиз Саидкаримов тайинланган.

Афғонистондаги масжидда содир бўлган портлаш қурбонлари 25 кишига етди
Жаҳон11:59 | 6.10.22
Афғонистондаги масжидда содир бўлган портлаш қурбонлари 25 кишига етди
Ўзбекистон яна 34 та замонавий электропоезд харид қилади
Жамият10:56 | 6.10.22
Ўзбекистон яна 34 та замонавий электропоезд харид қилади
Тошкентда дарахтларга яна зарар етказилаётгани аниқланди
Жамият10:38 | 6.10.22
Тошкентда дарахтларга яна зарар етказилаётгани аниқланди
«Хусусий уй-жойлар нархини вазирлик назорат қила олмайди» — Қурилиш вазирлиги
Жамият10:17 | 6.10.22
«Хусусий уй-жойлар нархини вазирлик назорат қила олмайди» — Қурилиш вазирлиги
АҚШ Марказий Осиёнинг Россияга «қарамлигини камайтириш» учун пул ажратади
Жаҳон9:33 | 6.10.22
АҚШ Марказий Осиёнинг Россияга «қарамлигини камайтириш» учун пул ажратади
Татаристонда 11-синф қиз «военкомат»га ўт қўймоқчи бўлди
Жаҳон8:42 | 6.10.22
Татаристонда 11-синф қиз «военкомат»га ўт қўймоқчи бўлди