Қаршида кўп қаватли уйлар атрофини ободонлаштиришда талон-торожликка йўл қўйилгани аниқланди

Қашқадарё вилоятининг Қарши шаҳридаги кўп қаватли турар-жой бинолари атрофини ободонлаштиришдаги талон-торожликлар фош этилди. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги департамент хабар берди.

Фото: «Bugun.uz»

Маълум қилинишича, департаментнинг Қарши шаҳар бўлими томонидан терговга қадар текширув ўтказилган. Текширувда «А.Б.» МЧЖ томонидан Қарши шаҳар Ободонлаштириш бошқармаси билан тузилган пудрат шартномасига асосан «Наво» МФЙ ҳудудидаги кўп қаватли турар-жой бинолари атрофини ободонлаштиришда қурилиш-таъмирлаш ишлари бўйича ҳужжатларга амалда бажарилмагани аниқланган. Яъни корхона ишларни қўшиб ёзиш орқали 573,2 миллион сўмни талон-торож қилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) ва 209-моддаси (мансаб сохтакорлиги) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Аввалроқ Сурхондарёда 2,5 миллиард сўмдан ортиқ пулни талон-торож қилган МЧЖ раҳбари ушлангани, Яккасарой туманида 4 миллиард сўмни талон-торож қилган дорихона бошқарувчиси аниқлангани тўғрисида хабар берилганди. Шунингдек, Сузиш федерацияси мансабдорлари 1 млрд сўмни талон-торож қилган.

Тошкентдаги уйларнинг ўртача нархи маълум қилинди
Янгиликлар23:53 | 2.12.22
Тошкентдаги уйларнинг ўртача нархи маълум қилинди
Европа Иттифоқи Россия нефти нарх чегарасини баррели учун 60 доллардан баҳолади
Янгиликлар22:52 | 2.12.22
Европа Иттифоқи Россия нефти нарх чегарасини баррели учун 60 доллардан баҳолади
Қашқадарёда фермер хўжалиги ерини ўзбошимчалик билан эгаллаб олганлар аниқланди
Янгиликлар22:18 | 2.12.22
Қашқадарёда фермер хўжалиги ерини ўзбошимчалик билан эгаллаб олганлар аниқланди
Бугун оқшоми. ЙТҲга учраган прокурор, ИИБ биносида вафот этгани айтилган фуқаро, зинадан йиқилиб тушган Путин
Мақолалар21:06 | 2.12.22
Бугун оқшоми. ЙТҲга учраган прокурор, ИИБ биносида вафот этгани айтилган фуқаро, зинадан йиқилиб тушган Путин
Бухородаги ИИБ биносида фуқаро вафот этгани айтилди
Янгиликлар20:37 | 2.12.22
Бухородаги ИИБ биносида фуқаро вафот этгани айтилди
Европа Иттифоқи Нукус воқеалари бўйича ўтказилаётган суд жараёни юзасидан баёнот берди
Янгиликлар20:17 | 2.12.22
Европа Иттифоқи Нукус воқеалари бўйича ўтказилаётган суд жараёни юзасидан баёнот берди