Қашқадарёда 22 дона қарағай рухсатсиз кесилди

Қашқадарё вилояти Қарши шаҳрида рухсатсиз дарахт кесиш ҳолати аниқланди. Бу ҳақда вилоят Экология бошқармаси ахборот хизмати хабар берди.

Фото: Қашқадарё вилояти Экология бошқармаси ахборот хизмати

Қайд этилишича, ҳолат Алишер Навоий маҳалла фуқаролар йиғини Гулмачит кўчасида яшовчи фуқаро О. В. томонидан содир этилган бўлиб, фуқаро ноқонуний равишда 22 дона Элдор қарағайи ҳамда 2 дона терак дарахтларини кесгани аниқланган.

Шунингдек, ҳолат юзасидан фуқарога нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 79-моддаси (Дарахтларни, буталарни, бошқа ўсимликларни ва ниҳолларни қонунга хилоф равишда кесиш, кундаков қилиш, шикастлантириш, йўқ қилиш ёки бошқа жойга кўчириб ўтказиш) 1-қисми билан маъмурий баённома расмийлаштирилиб 3 млн жарима қулланилган.

Маълум қилинишича, табиатга етказилган зарар миқдори 156 млн сўм ҳисобланиб, ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига ўтказиш учун ҳужжатлар расмийлаштирилган.

Аввалроқ Қарши давлат университетида 38 туп дарахт ноқонуний кесиб ташлангани ҳақида хабар қилинганди. Мазкур қонунбузарлик ҳолати бўйича ўсимлик дунёсига етказилган зарар 267 миллион 543 минг сўм миқдорида ҳисобланган. Ҳодисага оид материаллар ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига тақдим этилган эди.

Қутқарув кемасида баскетбол ўйнаётган муҳожирлар, намойишларни бостираётган ҳарбийлар, карантиндаги шаҳар — бугун суратлари
Жаҳон23:34 | 24.9.22
Қутқарув кемасида баскетбол ўйнаётган муҳожирлар, намойишларни бостираётган ҳарбийлар, карантиндаги шаҳар — бугун суратлари
Тожикистон Бош прокуратураси қирғиз ҳарбийлари ва фуқароларига нисбатан жиноий иш қўзғатди
Жаҳон22:25 | 24.9.22
Тожикистон Бош прокуратураси қирғиз ҳарбийлари ва фуқароларига нисбатан жиноий иш қўзғатди
Бугун оқшоми. Украиналик хакерлар ҳужумига учраётган «Мир», 60 ёшида талаба бўлган маҳалла раиси, «сафарбарлик»ка қарши намойишлар
Жамият, Жаҳон21:00 | 24.9.22
Бугун оқшоми. Украиналик хакерлар ҳужумига учраётган «Мир», 60 ёшида талаба бўлган маҳалла раиси, «сафарбарлик»ка қарши намойишлар
Бухорода олти тонна пахтани яширин равишда олиб кетаётган шахслар ушланди
Жамият20:35 | 24.9.22
Бухорода олти тонна пахтани яширин равишда олиб кетаётган шахслар ушланди
Путин сафарбарлик юзасидан янги қонун имзолади
Жаҳон20:14 | 24.9.22
Путин сафарбарлик юзасидан янги қонун имзолади
Туркия БМТ Хавфсизлик кенгашининг вето қўйиш ҳуқуқини бекор қилиш таклифи билан чиқди
Жаҳон19:42 | 24.9.22
Туркия БМТ Хавфсизлик кенгашининг вето қўйиш ҳуқуқини бекор қилиш таклифи билан чиқди