Қирғизистон Хитой ва Ўзбекистон билан темир йўл орқали йилига қанча солиқ олиши айтилди
Мазкур темир йўли товарлар етказиб бериш масофаси ва вақтини қисқартиради
Қирғизистоннинг Хитой ва Ўзбекистон билан темир йўлдан тушадиган солиқ имтиёзларидан йилига 25 миллион доллардан 50 миллион долларгача даромад олиши мумкин. Бу ҳақда «Кыргыз темир жолу» компанияси бош муҳандиси Роман Спасский хабар берди.

Муҳандиснинг сўзларига кўра, лойиҳанинг амалга оширилиши республика иқтисодиётига ижобий таъсир кўрсатади.
«Йўллар қурилган жойда ҳаёт бошланади. Янги маршрут қурилиши фойдали қазилмаларга йўл очиши, логистика марказлари, заводлар қурилишига ҳисса қўшиши мумкин. Бу ҳам минтақалар, ҳам бутун Қирғизистон ривожланишига туртки бўлади ва Республика темир йўлига ҳам, давлатга ҳам чегирмалар кўринишида катта даромад келтиради.
Дастлабки маълумотларга кўра, биргина солиқ тушумидан бу сумма йилига 25 миллион доллардан 50 миллион долларгача ўзгариши мумкин», — деган у.
Спасскийнинг қайд этишича, темир йўл Евросиё континентал кўпригининг жанубий тармоғига айланади ва Жануби-Шарқий ва Ғарбий Осиё бозорларига йўл очади.
«Йўналиш Хитойдан Қирғизистонга, шунингдек, Марказий Осиё, Яқин Шарқ, Туркия, Европа Иттифоқи мамлакатларига юкларни етказиб беришни таъминлайди. Хитойдан товарларни етказиб бериш масофаси ва вақтини қисқартиради», — деган у.
Аввалроқ Садир Жапаров Хитой–Қирғизистон–Ўзбекистон темирйўли қанча даромад келтиришини айтганди. Шунингдек, Хитой–Қирғизистон–Ўзбекистон темир йўли қурилиши қачон бошланиши маълум бўлган.