Қуёшда Ер катталигидаги доғ пайдо бўлди — видео

Қуёшда пайдо бўлган кичик доғ икки кун ичида 10 мартага катталашиб, Ернинг катталиги билан таққосланадиган ўлчамга эга бўлди. Бу ҳақда «Space» хабар берди.

Фото: «Space»

Бу доғнинг ёмон жиҳати шундаки, у Ер томон йўналтирилган ва олимлар яқин орада чақнашлар юз беришидан огоҳлантирмоқда. Қуёшдаги бу отилишлар натижасида сайёрада геомагнит бўрони пайдо бўлади.

Қуёш ўтган ҳафта давомида фаоллигини кўрсатмаган, бироқ ўтган ҳафта бошида C ва M синфидаги иккита кучли чақнаш содир бўлган. Натижада, иккита плазма оқими бирлашиб, Ерга қараб йўналтирилган, бу эса G2 синфидаги геомагнит бўронни келтириб чиқарган.

Шунингдек, олимлар Қуёшда бир вақтнинг ўзида яна 17 та чақнашларни қайд этган. Буюк Британия Метерология бюроси олимларининг маълумотига кўра, сўнгги икки кун ичида олтита фаол қуёш доғидан биттаси 10 марта катталашган.

«АR3085» деб номланган қуёш доғи дастлаб кичик бўлган, бироқ тезда катталашиб, Ернинг катталиги билан тенглашган. У Ер томонга йўналтирилган. Айнан Қуёш доғларида чақнашлар пайдо бўлиб, улар Қуёш зарралари ажралиши билан бирга келади ва Ерда геомагнит бўронларни келтириб чиқаради.

Аввалроқ Қуёшда 19 та чақнаш содир бўлгани ва Қуёшда 3 соатлик кучли чақнаш кузатилгани маълум қилинганди.

Ўзбекистонда 26 сентябрь куни кузатиладиган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди
Жамият7:07 | 26.9.22
Ўзбекистонда 26 сентябрь куни кузатиладиган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди
АҚШ Россияга ядро қуролидан фойдаланиш эҳтимоли бўйича жавоб беришга ваъда берди
Жамият22:34 | 25.9.22
АҚШ Россияга ядро қуролидан фойдаланиш эҳтимоли бўйича жавоб беришга ваъда берди
Росcияда кундан-кунга авж олаётган ҳарбий сафарбарликка қарши митинглар — фоторепортаж
Жамият21:24 | 25.9.22
Росcияда кундан-кунга авж олаётган ҳарбий сафарбарликка қарши митинглар — фоторепортаж
Хориждан ўқишини кўчиришга ариза топширган 6 ярим минг нафар тиббиёт йўналиши талабасининг аризаси рад этилди
Жамият20:21 | 25.9.22
Хориждан ўқишини кўчиришга ариза топширган 6 ярим минг нафар тиббиёт йўналиши талабасининг аризаси рад этилди
Тошкентда Шарқшунослик университетининг янги ўқув биноси фойдаланишга топширилди
Жамият, Тошкент ш.20:19 | 25.9.22
Тошкентда Шарқшунослик университетининг янги ўқув биноси фойдаланишга топширилди
Ëқутистонда аёллар ҳарбий сафарбарликка қарши норозилик намойиши ўтказди — видео
Жамият19:15 | 25.9.22
Ëқутистонда аёллар ҳарбий сафарбарликка қарши норозилик намойиши ўтказди — видео