Россия олмослари санкцияларни четлаб ўтмоқда

Россия Ҳиндистондаги банклардан олмос сотиш ва шу тариқа санкцияларни четлаб ўтиш учун фойдаланмоқда. Бу ҳақда «Bloomberg» хабар берди.

Фото: «Business Insider»

Маълум қилинишича, шу тариқа Россиянинг тоғ-кон гиганти «Алроса» экспортни деярли урушгача бўлган даражага қайтарган. Компания аллақачон ойига 250 миллион долларлик олмос сотган. Бу урушдан олдинги даражадан тахминан 50-100 миллион долларга паст.

Баъзи Ҳиндистон банкларига АҚШ долларидан бошқа валюталарда операцияларни амалга ошириш қулайроқ бўлгани сабабли савдолар қайта тикланган. «Алроса» олмосларни Ҳиндистон ва Европадаги харидорларга, асосан, рупийга сотади. Битимлар жуда ёпиқ қимматбаҳо тошлар бозори стандартлари бўйича амалга оширилмоқда.

«Алроса» ўзининг савдоси ёки молиявий кўрсаткичлари ҳақидаги ҳар қандай маълумотни нашр этишни тўхтатган. Ўз навбатида, компания вакили бу борада изоҳ беришдан бош тортган. Журналистларнинг ёзишича, «Алрос» дунёдаги олмос захирасининг учдан бир қисмини ташкил қилади.

Аввалроқ АҚШ Ўзбекистондаги компанияни санкциялар тўғрисидаги қонунни бузгани учун жазолаганди. Шунингдек, Россиялик олигархлар Европа санкциялари туфайли қанча маблағ йўқотгани ҳисобланганди.

АҚШ Россиянинг ядровий қуролини кузатишни кучайтирди
Жаҳон15:41 | 28.9.22
АҚШ Россиянинг ядровий қуролини кузатишни кучайтирди
Ўзбекистонда илк бор робот-жарроҳ ёрдамида мураккаб амалиёт ўтказилди
Жамият, Тошкент ш.15:08 | 28.9.22
Ўзбекистонда илк бор робот-жарроҳ ёрдамида мураккаб амалиёт ўтказилди
«Залдан чиқиб кетинг ва гувоҳномани топширинг». Умурзоқов ҳокимларни қандай ишдан олгани аудиоси тарқалди
Жамият14:46 | 28.9.22
«Залдан чиқиб кетинг ва гувоҳномани топширинг». Умурзоқов ҳокимларни қандай ишдан олгани аудиоси тарқалди
Яккасарой туманидаги «Мовий гумбаз» ҳиёбонида қуриган дарахтлар кесиб ташланади
Жамият14:16 | 28.9.22
Яккасарой туманидаги «Мовий гумбаз» ҳиёбонида қуриган дарахтлар кесиб ташланади
Тошкентда сохта маълумотлар билан банкдан 2,5 млрд сўм кредит олганлар аниқланди
Жамият13:53 | 28.9.22
Тошкентда сохта маълумотлар билан банкдан 2,5 млрд сўм кредит олганлар аниқланди
Олий суд ноҳақ айбланган фуқаронинг ҳуқуқларини тиклаб берди
Жамият13:53 | 28.9.22
Олий суд ноҳақ айбланган фуқаронинг ҳуқуқларини тиклаб берди