Россия Тожикистон ва Қирғизистондаги базаларининг жанговар тайёргарлигини оширмоқда

Афғонистондаги вазият фонида Россия Тожикистон ва Қирғизистондаги базаларининг жанговар тайёргарлигини оширмоқда. Бу ҳақда Россия мудофаа вазири Сергей Шойгуга таяниб, «РИА Новости» хабар берди.

Фото: «Rusmonitor»

Унинг сўзларига кўра, ИШИД ва «Ал-Қоида» каби халқаро террорчилик ташкилотлари фаоллашиб бораётган Афғонистондаги вазиятда Марказий Осиёга хавфсизлик учун жиддий муаммога айланмоқда.

«Ўз навбатида, биз Қирғизистон ва Тожикистондаги Россия ҳарбий базалари ҳамда юзага келиши мумкин бўлган инқирозли вазиятларга жавоб бериш кучларининг жанговар тайёргарлигини оширмоқдамиз», — деган Шойгу ШҲТга аъзо давлатлар ҳарбий идоралари раҳбарларининг йиғилишида.

Шунингдек, у Афғонистонда давом этаётган қуролли қарама-қаршилик фонида ижтимоий-иқтисодий вазият оғирлашаётгани, диний радикализм мафкураси сингдирилаётгани, наркотик моддалар савдоси ва трансчегаравий жиноятчилик авж олаётганини айтган.

«Бундай шароитда Россия Афғонистондаги вазиятни тартибга солиш бўйича ҳар қандай халқаро ташаббусларни олқишлайди ва шу билан бирга, Марказий Осиё минтақасида хавфсизликни таъминлаш чораларини кўради», — дейди вазир.

Аввалроқ Россия Тожикистондаги ҳарбий базасига янги ҳарбий қуроллар жойлаштирганди. Шунингдек, бу базада ҳарбий машғулотлар бошланганди.

Ўзбекистоннинг Берлиндаги элчихонасида «Ўзбекистонлик» халқаро форуми бўлиб ўтди
Жамият20:30 | 1.10.22
Ўзбекистоннинг Берлиндаги элчихонасида «Ўзбекистонлик» халқаро форуми бўлиб ўтди
Тошкентдаги ҳарбий госпиталда дарахтлар қуритилаётганига муносабат билдирилди
Жамият19:46 | 1.10.22
Тошкентдаги ҳарбий госпиталда дарахтлар қуритилаётганига муносабат билдирилди
Президент тадбиркорлик субъектларининг экспорт салоҳиятини янада кенгайтиришга доир фармонни имзолади
Жамият19:07 | 1.10.22
Президент тадбиркорлик субъектларининг экспорт салоҳиятини янада кенгайтиришга доир фармонни имзолади
Ўзбекистонда энг арзон палов қаерда сотилаётгани маълум бўлди
Жамият18:32 | 1.10.22
Ўзбекистонда энг арзон палов қаерда сотилаётгани маълум бўлди
Ўзбекистонда кейинги ҳафта қандай об-ҳаво кузатилиши маълум бўлди
Жамият17:45 | 1.10.22
Ўзбекистонда кейинги ҳафта қандай об-ҳаво кузатилиши маълум бўлди
Азиз Абдуҳакимов Tourism EXPO Japan 2022 вазирлар анжумани иштирокчиларини Самарқандга таклиф этди
Жамият17:14 | 1.10.22
Азиз Абдуҳакимов Tourism EXPO Japan 2022 вазирлар анжумани иштирокчиларини Самарқандга таклиф этди