Тошкент вилоятида сув ҳавзаларига рангли ташламалар чиқарилди

Тошкент вилояти Янгийўл туманидаги «Тошкент сув таъминот» масъулияти чекланган жамияти бўлимида носозлик туфайли сув ҳавзаларига рангли ташламалар чиқарилгани маълум бўлди. Бу ҳақда вилоят Экология бошқармаси ахборот хизмати хабар берди.

Фото: Тошкент вилояти Экология бошқармаси ахборот хизмати

Қайд этилишича, «Тошкент сув таъминот» масъулияти чекланган жамиятининг Янгийўл шаҳри бўлими тасарруфидаги иншоот 1972 йилда қурилган бўлиб, унинг бугунги кундаги самарадорлик даражаси белгиланган нормативлардан пастлиги маълум бўлган.

Оқова сув таркибини аниқлаш мақсадида сув тозалаш иншоотидан чиқаётган ҳамда канал сувидан олинган намуналар махсус лабораторияда таҳлил қилинган. Таҳлил натижаларига кўра, сув тозалаш иншоотидан чиқаётган оқова сув таркибидаги ифлослантирувчи моддалар белгиланган меъёрларга нисбатан бир неча баробарга юқорилиги аниқланган.

Фото: Тошкент вилояти Экология бошқармаси ахборот хизмати

Шунингдек, иншоотга тўқимачилик ҳамда қоғозни қайта ишлаш билан шуғулланувчи корхоналарнинг фаолияти давомида ҳосил бўлган оқова сувлар ташланиши натижасида сув ҳавзаларига рангли ташламалар чиқарилгани кузатилган. Ўрганиш жараёнида очиқ сув ҳавзасини оқова сувлар билан ифлослантирганлиги учун «Тошкент сув таъминот» Янгийўл шаҳар бўлимига 500 миллион сўм миқдорида компенсация ҳисобланган.

Аввалроқ Чирчиқ дарёсига рангли оқовалар ташланаётгани аниқланганди. Ушбу оқоваларнинг ҳосил бўлиш манбаи Тошкент вилояти Байтқўрғон маҳалласида жойлашган «Чирчиқ оқова тозалаш иншооти» эканлиги маълум бўлган.

Ўзбекистонда 26 сентябрь куни кузатиладиган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди
Жамият7:07 | 26.9.22
Ўзбекистонда 26 сентябрь куни кузатиладиган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди
АҚШ Россияга ядро қуролидан фойдаланиш эҳтимоли бўйича жавоб беришга ваъда берди
Жамият22:34 | 25.9.22
АҚШ Россияга ядро қуролидан фойдаланиш эҳтимоли бўйича жавоб беришга ваъда берди
Росcияда кундан-кунга авж олаётган ҳарбий сафарбарликка қарши митинглар — фоторепортаж
Жамият21:24 | 25.9.22
Росcияда кундан-кунга авж олаётган ҳарбий сафарбарликка қарши митинглар — фоторепортаж
Хориждан ўқишини кўчиришга ариза топширган 6 ярим минг нафар тиббиёт йўналиши талабасининг аризаси рад этилди
Жамият20:21 | 25.9.22
Хориждан ўқишини кўчиришга ариза топширган 6 ярим минг нафар тиббиёт йўналиши талабасининг аризаси рад этилди
Тошкентда Шарқшунослик университетининг янги ўқув биноси фойдаланишга топширилди
Жамият, Тошкент ш.20:19 | 25.9.22
Тошкентда Шарқшунослик университетининг янги ўқув биноси фойдаланишга топширилди
Ëқутистонда аёллар ҳарбий сафарбарликка қарши норозилик намойиши ўтказди — видео
Жамият19:15 | 25.9.22
Ëқутистонда аёллар ҳарбий сафарбарликка қарши норозилик намойиши ўтказди — видео