Тошкент вилоятидаги канал бўйида ҳайвонлар суяклари тўпланиб қолгани хабар қилинди

Тошкент вилояти Экоголия бошқармаси Тошкент туманидан оқиб ўтувчи канал суви камайиб кетгани сабаб ҳайвонлар суяклари канал ёқасида тўпланиб қолгани айтилган хабарларга муносабат билдирди.

Фото: Тошкент вилояти Экология бошқармаси

Маълум қилинишича, туманнинг «Кўксарой» МФЙ ҳудудидан оқиб ўтувчи «Дамариқ» каналида сув камайиб, бир қанча ҳайвон суяклари канал ёнига чиқиб қолгани ва ушбу ҳолатни бартараф этиш бўйича йўлланган видеомурожаатдаги ҳолат Тошкент вилояти Экология бошқармаси ходимлари томонидан тезкорлик билан жойига чиқиб ўрганилган.

Ўрганишлар натижасида ҳақиқатан ҳам ушбу каналда вақтинча сув камайтирилгани сабабли канал ёқасида ҳайвонларнинг суяк қолдиқлари тўпланиб қолгани аниқланган.

Ҳолат тегишли тартибда баратараф этилиб, ҳудуддаги аҳоли, шунингдек, тадбиркорлик субъектлари ўртасида тушунтириш ишлари олиб борилган. Бундан ташқари, мазкур канал атрофида экологик назорат янада кучайтирилиб, тегишли ташкилотлар билан биргаликда каналда тозалаш ишларини олиб боришга келишиб олинган.

Aввалроқ Тошкентда қурбонликка сўйилган қўйларнинг қолдиқлари йўл четига ташлаб кетилгани хабар қилинган.

Тошкентдаги ҳарбий госпиталда дарахтлар қуритилаётганига муносабат билдирилди
Жамият19:46 | 1.10.22
Тошкентдаги ҳарбий госпиталда дарахтлар қуритилаётганига муносабат билдирилди
Президент тадбиркорлик субъектларининг экспорт салоҳиятини янада кенгайтиришга доир фармонни имзолади
Жамият19:07 | 1.10.22
Президент тадбиркорлик субъектларининг экспорт салоҳиятини янада кенгайтиришга доир фармонни имзолади
Ўзбекистонда энг арзон палов қаерда сотилаётгани маълум бўлди
Жамият18:32 | 1.10.22
Ўзбекистонда энг арзон палов қаерда сотилаётгани маълум бўлди
Ўзбекистонда кейинги ҳафта қандай об-ҳаво кузатилиши маълум бўлди
Жамият17:45 | 1.10.22
Ўзбекистонда кейинги ҳафта қандай об-ҳаво кузатилиши маълум бўлди
Азиз Абдуҳакимов Tourism EXPO Japan 2022 вазирлар анжумани иштирокчиларини Самарқандга таклиф этди
Жамият17:14 | 1.10.22
Азиз Абдуҳакимов Tourism EXPO Japan 2022 вазирлар анжумани иштирокчиларини Самарқандга таклиф этди
Тошкентда номаълум шахслар мушукнинг юнгини олиб, мўйловларини қирқиб ташлади
Жамият16:28 | 1.10.22
Тошкентда номаълум шахслар мушукнинг юнгини олиб, мўйловларини қирқиб ташлади