Зеленский урушда Украинага энг кўп ёрдам кўрсатган давлат номини айтди

Украина президенти Владимир Зеленский мамлакатда кечаётган урушда энг катта ёрдам АҚШ томонидан берилганини айтди. Бу ҳақда «УНИАН» хабар берди.

Фото: «УНИАН»

Президенти Зеленский 24 август куни Киевда Буюк Британия бош вазири Борис Жонсон билан қўшма матбуот анжуманида бу ҳақда гапирган.

«Албатта, ҳамма АҚШ Украинага энг катта ёрдам кўрсатганини билади. Улар иқтисодий ва сиёсий таъсир жиҳатидан энг қудратли давлат. Биз Украинага молиявий ва Халқаро валюта жамғармаси ёрдами кераклигини жуда яхши тушунамиз.

Шу билан бирга, бугун жанг майдонида қуролга муҳтож бўлганимизда, АҚШнинг ёрдам пакети бизга кўмак бериши мумкин», — деган Зеленский.

Украина президенти АҚШ раҳбари Жо Байденга Украинага қарийб 3 миллиард долларлик янги ёрдам кўрсатгани учун миннатдорлик билдирган.

«Биз АҚШнинг ёрдами, Конгресс ва икки партия қўллаб-қувватлагани учун миннатдормиз. Шахсан президент Байдендан миннатдорман. Биз бир-биримиздан жуда узоқдамиз, лекин бир хил қадриятлар учун курашмоқдамиз», — деган Зеленский.

Аввалроқ Зеленский Украина ҳудудларини озод қилиш муддатини айтган. Россия билан урушни музлатиб қўйиш оқибатидан огоҳлантирган.

Ўзбекистонда 1 октябрь куни кузатиладиган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди
Жамият7:35 | 1.10.22
Ўзбекистонда 1 октябрь куни кузатиладиган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди
Ҳарбийлар билан селфи тушаётган вице-президент, Виндзордаги кийиклар подаси, тўфон келтирган талафотлар — бугун суратлари
Жаҳон23:58 | 30.9.22
Ҳарбийлар билан селфи тушаётган вице-президент, Виндзордаги кийиклар подаси, тўфон келтирган талафотлар — бугун суратлари
Apple Россиядаги аксарият ходимларини Қирғизистонга кўчирди
Жаҳон23:37 | 30.9.22
Apple Россиядаги аксарият ходимларини Қирғизистонга кўчирди
Тошкентда қизларни Туркияга фоҳишаликка жўнатмоқчи бўлган икки аёлга суд ҳукми ўқилди
Жамият, Тошкент вил.23:06 | 30.9.22
Тошкентда қизларни Туркияга фоҳишаликка жўнатмоқчи бўлган икки аёлга суд ҳукми ўқилди
Ўзбекистонга илк бор Техас штати савдо миссияси келади
Жаҳон22:35 | 30.9.22
Ўзбекистонга илк бор Техас штати савдо миссияси келади
АҚШ Сенати Украинага қўшимча 12,4 млрд долларлик ёрдам лойиҳасини маъқуллади
Жаҳон22:08 | 30.9.22
АҚШ Сенати Украинага қўшимча 12,4 млрд долларлик ёрдам лойиҳасини маъқуллади