«Эски усуллар билан Қорақалпоғистонда ишлаб бўлмайди» — Шавкат Мирзиёев

Шавкат Мирзиёев Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорги Кенгесининг навбатдан ташқари 34-сессиясида иштирок этаётгани тўғрисида хабар берилганди. Президент матбуот котибининг ёзишича, давлат раҳбари йиғилишда қорақалпоқ халқи янгиланишларни сезиши кераклигини таъкидлаган.

Фото: Президент матбуот хизмати

«Ҳаммангиз гувоҳсиз, бугун шиддат билан ўзгариб бораётган ҳаёт олдимизга янги-янги вазифаларни қўймоқда. Биз замон талабларидан келиб чиқиб, келгусида сизлар билан биргаликда Қорақалпоғистонда яна кўплаб катта-катта ишларни амалга оширамиз.

Бу янгиланишларни қорақалпоқ халқи сезиши керак. Эски усуллар билан Қорақалпоғистонда ишлаб бўлмайди.

Худо хоҳласа, ҳаётнинг ҳар қандай синов ва машаққатларига бардош бериб, эртанги кунга катта ишонч билан яшаётган мард ва матонатли Қорақалпоғистон халқининг оғирини енгил, мушкулини осон қилишга қаратилган бу эзгу ва хайрли ишларни бундан кейин ҳам изчил давом эттирамиз», — дейди Президент сўзининг якунида.

Аввалроқ сессияда Жўқорғи Кенгес раиси Мурод Камолов лавозимидан озод этилганди. Унинг ўрнига Аманбай Оринбаев Жўқорғи Кенгес раиси лавозимига сайланган. Президент Шавкат Мирзиёев Оринбаевнинг раҳбарлик қобилияти, ватанпарварлиги ва инсоний фазилатларини, шунингдек, ҳудудни ривожлантириш борасидаги таклифларини ҳисобга олиб, унинг номзодига ўз розилигини билдирган.

Аввалроқ Қорақалпоғистонда Инвесторларга кўмак маркази ташкил этилиши, Қорақалпоғистонда фойда солиғи ставкаси 7,5 фоизга туширилиши тўғрисида хабар берилганди.

Ëқутистонда аёллар ҳарбий сафарбарликка қарши норозилик намойиши ўтказди — видео
Жамият19:15 | 25.9.22
Ëқутистонда аёллар ҳарбий сафарбарликка қарши норозилик намойиши ўтказди — видео
Ўзбекистонда БМТ шафелигида Биринчи Оролбўйи халқаро форуми ўтказилади
Жамият18:11 | 25.9.22
Ўзбекистонда БМТ шафелигида Биринчи Оролбўйи халқаро форуми ўтказилади
Термизда Афғонистонни гуманитар қўллаб-қувватлаш бўйича жамғарма ташкил этиш таклиф қилинди
Жамият17:16 | 25.9.22
Термизда Афғонистонни гуманитар қўллаб-қувватлаш бўйича жамғарма ташкил этиш таклиф қилинди
Миллий PR-маркази томонидан BBC медиа корпорацияси билан ҳамкорликда Ўзбекистоннинг сайёҳлик салоҳияти ҳақида видеоролик тайёрланди
Жамият16:14 | 25.9.22
Миллий PR-маркази томонидан BBC медиа корпорацияси билан ҳамкорликда Ўзбекистоннинг сайёҳлик салоҳияти ҳақида видеоролик тайёрланди
Тожик-қирғиз чегарасида барча ҳарбий ҳаракатлар тўхтатилди
Жаҳон15:14 | 25.9.22
Тожик-қирғиз чегарасида барча ҳарбий ҳаракатлар тўхтатилди
Тожикистон ва Қирғизистон чегаранинг 61 фоизини бўлишишга келишиб олди
Жаҳон13:14 | 25.9.22
Тожикистон ва Қирғизистон чегаранинг 61 фоизини бўлишишга келишиб олди