Фарғонада ўзини ИИБ ва банк ходими сифатида таништирган эркак ушланди

Фарғона вилоятида ўтказилган тезкор тадбирдаўзини Ички ишлар бошқармаси ва банк ходими сифатида таништирган эркак ушланди. Бу ҳақда Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти ахборот хизмати хабар берди.

Фото:

Маълум қилинишича, Департаментнинг Фарғона вилояти бошқармаси томонидан ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда тезкор тадбир ўтказилган. Унда  фуқаро Н.Х. фуқаро М.га ўзини Тошкент шаҳар ИИБ ходими деб таништириб, суд органларида иши кўрилаётган турмуш ўртоғи Б.ни 1 500 доллар эвазига озодликка чиқариб беришни ваъда қилиб, шундан 1 000 долларни олиб, яна 500 долларни олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Бундан ташқари, Н.Х. бошқа бир фуқаро Н.Қ.га Тошкент шаҳрида банк филиалида ишлашини айтиб, имтиёзли шартлар асосида кредит олиб бериш эвазига унинг 4,9 млн сўмини қўлга киритганлиги аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Аввалроқ Фарғона вилояти Марғилон шаҳридаги умумий ўрта таълим мактабларидан бирининг директор ўринбосари Т.И. товламачилик йўли билан вилоятдаги туманлардан бирининг халқ таълими бўлими мудири У.Р.дан пул олаётганда ушланганди. Шунингдек, ДХХ ўзини прокуратура ходими деб таништирган собиқ ИИБ ходимини қўлга олгани тўғрисида хабар берилганди.

Павел Дуров хакерлар WhatsApp орқали телефонларга киришидан огоҳлантирди
Жаҳон12:54 | 6.10.22
Павел Дуров хакерлар WhatsApp орқали телефонларга киришидан огоҳлантирди
Қозоғистон ва Ўзбекистон чегарасидаги пост икки кунга ёпилди
Жамият12:38 | 6.10.22
Қозоғистон ва Ўзбекистон чегарасидаги пост икки кунга ёпилди
«Qo‘qon etnosport chellenj—2022» республика фестивали ўтказилади
Жамият12:16 | 6.10.22
«Qo‘qon etnosport chellenj—2022» республика фестивали ўтказилади
Афғонистондаги масжидда содир бўлган портлаш қурбонлари 25 кишига етди
Жаҳон11:59 | 6.10.22
Афғонистондаги масжидда содир бўлган портлаш қурбонлари 25 кишига етди
Ўзбекистон яна 34 та замонавий электропоезд харид қилади
Жамият10:56 | 6.10.22
Ўзбекистон яна 34 та замонавий электропоезд харид қилади
Тошкентда дарахтларга яна зарар етказилаётгани аниқланди
Жамият10:38 | 6.10.22
Тошкентда дарахтларга яна зарар етказилаётгани аниқланди