Минскда Ўзбекистон—Беларусь ҳукуматлараро қўшма комиссиясининг йиғилиши бўлиб ўтди

Ўзбекистон бош вазирининг ўринбосари — инвестициялар ва ташқи савдо вазири Жамшид Хожаев ва Беларусь бош вазирининг ўринбосари Леонид Зайц ҳамраислигида Минск шаҳрида икки томонлама ҳамкорлик бўйича ҳукуматлараро қўшма комиссиянинг 9-йиғилиши бўлиб ўтди. Бу ҳақда «Dunyo» агентлиги хабар берди.

Фото: «Dunyo» агентлиги

Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги маълумотига кўра, тадбирда икки мамлакатнинг асосий вазирлик ва идоралари раҳбарлари ҳам иштирок этган. Йиғилиш кун тартиби доирасида инвестициявий, савдо-иқтисодий, саноат, илмий-техник ва маданий-гуманитар ҳамкорликнинг кенг кўламли масалалари кўриб чиқилган.

«IT ва инновациялар соҳасидаги ҳамкорлик масалалари бўйича фикр алмашилди. Беларусда 2023 йилнинг биринчи ярмида фан ва технологиялар соҳасидаги ҳамкорлик бўйича Беларус—Ўзбекистон комиссиясининг 2-йиғилишини қатнашчиларнинг бевосита иштирокида ўтказиш, шунингдек, тасдиқланган қўшма Илмий-техникавий ва инновацион ҳамкорлик дастурини IT, рақамлаштириш ва юқори технологиялар соҳасидаги янги ташаббус ва лойиҳалар билан бойитиш тўғрисида келишувга эришилди», — дейилади хабарда.

Шунингдек, маданий-гуманитар ҳамкорликка, хусусан, таълим ва туризмни ривожлантириш соҳасидаги муносабатларга алоҳида эътибор қаратилган. Беларуслик ҳамкасблар 2022 йилнинг ноябрь ойида бўлиб ўтадиган Тошкент халқаро туризм ярмаркаси ва 2023 йилда Самарқанд шаҳрида ўтказилиши режалаштирилган БМТ жаҳон туризм ташкилоти Бош Ассамблеясининг 25-сессиясида иштирок этишга таклиф қилинган.

2023-2026 йилларда Ўзбекистон ва Беларуснинг етакчи олий ўқув юртлари ўртасида «Йўл харитаси»ни ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш, шунингдек, Ўзбекистонда «Беларусь киноси кунлари» ва Беларусда «Ўзбек киноси кунлари»ни ўтказишга келишилган.

Йиғилиш якунлари бўйича тадбирлар давомида эришилган асосий келишувларни акс эттирувчи якуний протокол, шунингдек, икки давлат Ҳукумат раҳбарларининг ўзаро ташрифлари якунида эришилган келишувларни амалга ошириш бўйича «Йўл харитаси» имзоланган.

Аввалроқ Беларусь компаниялари Ўзбекистонда дори ишлаб чиқаришни йўлга қўйиши мумкинлиги тўғрисида хабар берилганди.

Ёнаётган баррикада, намойишга чиққан истеъфодаги ҳарбийлар, Таиланддаги ноодатий фестиваль — бугун суратлари
Жамият23:37 | 27.9.22
Ёнаётган баррикада, намойишга чиққан истеъфодаги ҳарбийлар, Таиланддаги ноодатий фестиваль — бугун суратлари
Ўзбекистондаги қурилиш институтлари Туркия университетлари билан ҳамкорлик қилади
Жамият22:02 | 27.9.22
Ўзбекистондаги қурилиш институтлари Туркия университетлари билан ҳамкорлик қилади
Сурхондарё ҳокими Тўра Боболовга жарима қўлланилиб, бир қатор туман ҳокимлари ишдан олинди
Жамият21:39 | 27.9.22
Сурхондарё ҳокими Тўра Боболовга жарима қўлланилиб, бир қатор туман ҳокимлари ишдан олинди
Бугун оқшоми. Кесиб ташланган чинорлар, ядро қуроли билан таҳдид қилган Медведев, 27,5 минг вольтли ток уришидан омон қолган бола
Жамият21:00 | 27.9.22
Бугун оқшоми. Кесиб ташланган чинорлар, ядро қуроли билан таҳдид қилган Медведев, 27,5 минг вольтли ток уришидан омон қолган бола
Ўзбекистонда пахта теримида мажбурий меҳнатга йўл қўйган ҳокимлар жиноий жавобгарликка тортилади
Жамият20:54 | 27.9.22
Ўзбекистонда пахта теримида мажбурий меҳнатга йўл қўйган ҳокимлар жиноий жавобгарликка тортилади
Қашқадарёда канал ёнидан 15 ёшли боланинг жасади топилди
Жамият20:13 | 27.9.22
Қашқадарёда канал ёнидан 15 ёшли боланинг жасади топилди