Ўзбекистон 7 ойда 227,8 минг тонна буғдой уни импорт қилди
Ўзбекистон 7 ойда қиймати 72,7 миллион долларга тенг бўлган 227,8 минг тонна буғдой уни импорт қилди. Бу ҳақда Давлат статистика қўмитаси хабар берди.

Келтирилишича, буғдой уни импорти ҳажми 2021 йилнинг мос даври билан солиштирилганда 41,6 минг тоннага ошган.
2022 йилнинг 7 ойида Ўзбекистон буғдой унини асосан қўйидаги иккита давлатлардан энг кўп импорт қилган:
- Қозоғистон – 218,3 минг тонна;
- Россия – 9,4 минг тонна.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонга январь–май ойларида хориждан 49 миллион долларга буғдой уни импорт қилинганди. Кўрсаткич 2021 йилнинг мос даври билан солиштирилганда 19,8 минг тоннага ошган.
Аввалроқ Давлат статистика қўмитаси Ўзбекистонга 2022 йилнинг январь–июнь ойларида импорт қилинган айрим турдаги озиқ-овқат маҳсулотлар қиймати бўйича маълумот берганди.