Ўзбекистон деҳқон бозорларидаги озиқ-овқат нархлари бўйича маълумот берилди

Статистика қўмитаси ахборот хизмати алоҳида турдаги озиқ-овқат маҳсулотларининг ҳудудий бозорлардаги минимал-максимал нархларини маълум қилди.

Фото: «Bugun.uz»

Қайд этилишича, нархлар 24 август ҳолати бўйича тақдим қилинган. Картошканинг 1 килограми 2000–6000 сўмни ташкил этган. Қолган маҳсулотлар нархлари қуйидагича:

  • суякли мол гўшти (1 кг) — 49 500—78 000 сўм;
  • қўй гўшти (1 кг) — 58 000—90 000 сўм;
  • картошка (1 кг) — 2000—6000 сўм;
  • пиёз (1 кг) — 2000—6000 сўм;
  • сабзи (1 кг) — 1 500—6 000 сўм;
  • тухум (10 дона) — 7000—15 000 сўм;
  • гуруч (1 кг) — 5000—25 000 сўм;
  • ўсимлик ёғи (1 л) — 16 000—30 000 сўм;
  • шакар (1 кг) — 12 000—17 000 сўм.

Қўмитанинг 3 августдаги маълумотлар билан таққослаганда, пиёз 2 500 сўмга, шакар 1 000 сўмга арзонлашган, сабзи эса 200 сўмга қимматлашган.

Таъкидлаш керакки, бунда деҳқон бозорлари ҳудудидаги озиқ-овқат маҳсулотлари нархлари ҳисобга олинган. Супермаркет, минимаркет, дўконлардаги нархлар инобатга олинмаган.

Хориждан ўқишини кўчиришга ариза топширган 6 ярим минг нафар тиббиёт йўналиши талабасининг аризаси рад этилди
Жамият20:21 | 25.9.22
Хориждан ўқишини кўчиришга ариза топширган 6 ярим минг нафар тиббиёт йўналиши талабасининг аризаси рад этилди
Тошкентда Шарқшунослик университетининг янги ўқув биноси фойдаланишга топширилди
Жамият, Тошкент ш.20:19 | 25.9.22
Тошкентда Шарқшунослик университетининг янги ўқув биноси фойдаланишга топширилди
Ëқутистонда аёллар ҳарбий сафарбарликка қарши норозилик намойиши ўтказди — видео
Жамият19:15 | 25.9.22
Ëқутистонда аёллар ҳарбий сафарбарликка қарши норозилик намойиши ўтказди — видео
Ўзбекистонда БМТ шафелигида Биринчи Оролбўйи халқаро форуми ўтказилади
Жамият18:11 | 25.9.22
Ўзбекистонда БМТ шафелигида Биринчи Оролбўйи халқаро форуми ўтказилади
Термизда Афғонистонни гуманитар қўллаб-қувватлаш бўйича жамғарма ташкил этиш таклиф қилинди
Жамият17:16 | 25.9.22
Термизда Афғонистонни гуманитар қўллаб-қувватлаш бўйича жамғарма ташкил этиш таклиф қилинди
Миллий PR-маркази томонидан BBC медиа корпорацияси билан ҳамкорликда Ўзбекистоннинг сайёҳлик салоҳияти ҳақида видеоролик тайёрланди
Жамият16:14 | 25.9.22
Миллий PR-маркази томонидан BBC медиа корпорацияси билан ҳамкорликда Ўзбекистоннинг сайёҳлик салоҳияти ҳақида видеоролик тайёрланди