18:03 | 26.08.22 341
Ўзбекистонда 18 ёшдан кичик болали оилалар сони қанча экани маълум бўлди
Кўрсаткич 2021 йилнинг мос даврига нисбатан солиштирилганда 179 148 тага ошган
Ўзбекистонда 18 ёшдан кичик болали оилалар сони 4 771 951 та экани маълум бўлди. Бу ҳақда Давлат статистика қўмитаси хабар берди.

Маълумотларга кўра, 2022 йилнинг 1 январь ҳолатига кўра, республикада жами 4 771 951 та 18 ёшдан кичик болали оилалар мавжуд. Бу кўрсаткич 2021 йилнинг мос даврига нисбатан солиштирилганда 179 148 тага кўпайган.
Ҳудудлар кесимида 18 ёшдан кичик болали оилалар сони қуйидагичани ташкил этган:
- Қорақалпоғистон – 263 520 та;
- Aндижон вилояти – 447 561 та;
- Бухоро вилояти – 316 079та;
- Жиззах вилояти – 163 465 та;
- Қашқадарё вилояти – 387 163 та;
- Навоий вилояти – 153 733 та;
- Наманган вилояти – 427 060 та;
- Самарқанд вилояти – 477 377 та;
- Сурхондарё вилояти – 355 724та;
- Сирдарё вилояти – 108 536 та;
- Тошкент вилояти – 420 240 та;
- Фарғона вилояти – 535 986 та;
- Хоразм вилояти – 313 564 та;
- Тошкент шаҳри – 401 943 та.
Аввалроқ Ўзбекистонда 2022 йилнинг 1 январь ҳолатига кўра жами 9 424 787 та оила мавжудлиги хабар берилганди. Шунингдек, Ўзбекистонда 1 километр квадрат майдонга қанча аҳоли тўғри келиши маълум қилинганди.