Ўзбекистонда аҳолининг барча қатлами зилзилага тайёрланади

Фавқулодда вазиятлар вазирлиги «Аҳолининг барча қатламини зилзилага тайёрлаш тизимини ташкил этиш тўғрисида»ги Вазирлар Маҳкамаси қарори лойиҳасини муҳокамага қўйди.

Фото: «Bugun.uz»

Ҳужжат лойиҳасида келтирилишича, 2023 йил 1 январдан бошлаб аҳолининг барча қатламларини миллий электрон платформадаги малака ошириш ўқув курслари орқали зилзилага тайёрлаш тадбирлари олиб борилиши йўлга қўйилади ва тайёргарликдан ўтганларнинг мониторинги юритилади.

Шунингдек, аҳолининг барча қатламларини зилзилага амалий жиҳатдан тайёрлаш жойларда ўтказиладиган ўқув-машқлари орқали амалга оширилиш амалиёти изчил давом эттирилади.

Қуйидагилар аҳолини зилзилага тайёрлашнинг асосий вазифалари ҳисобланади:

  • давлат бошқаруви органлари, маҳаллий ижро ҳокимияти органлари ва бошқа ташкилотлар раҳбарлари, ишчи ва хизматчиларининг зилзилалар вақтида ўзини тутиш қоидалари, кучли зилзилалардан талафотларсиз чиқиш ҳамда кучли зилзилаларга тайёргарлик кўриш бўйича билимларини изчил ошириб бориш ва кўникмаларини ҳосил қилиш;
  • қутқарув хизматлари ва қутқарув тузилмалари, шунингдек, фуқаро муҳофазаси тузилмаларини зилзила оқибатида юзага келадиган фавқулодда вазиятларни бартараф этишга тайёрлаш;
  • аҳолини, шу жумладан, ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш соҳасида банд бўлмаганларни, мактабгача таълим муассасалари тарбияланувчилари, умумий ўрта таълим мактаблари, ўрта махсус ва профессионал таълим муассасалари ўқувчилари ҳамда олий таълим муассасалари талабаларини зилзила оқибатида юзага келадиган фавқулодда вазиятларда муҳофазаланиш, жабрланганларга биринчи ёрдам кўрсатиш, жамоавий ва шахсий ҳимоя воситаларидан фойдаланиш қоидалари ва усулларига ўргатиш.

Аҳолини зилзилага тайёрлаш, уларнинг назарий билимларини ва амалий кўникмаларини мустаҳкамлаш, ФВДТ куч ва воситаларининг ҳамкорликда ҳаракат қилишини такомиллаштириш, шунингдек, уларнинг зилзилага тайёргарлик даражасини баҳолаш қуйидаги шакллардаги тадбирларни ўтказиш орқали амалга оширилади:

Қўмондонлик-штаб ўқув машқлари:

  • Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида – 5 йилда бир марта уч кеча-кундузгача;
  • туманлар ва шаҳарларда – 3 йилда бир марта уч кеча-кундузгача;
  • давлат бошқаруви органлари ҳамда бошқа ташкилотларда – 1 йилда бир марта бир кеча-кундузгача;
  • қўмондонлик-штаб ўқув машқларини ўтказишда Фавқулодда вазиятлар вазирлигига тўғридан-тўғри ҳамда тезкор бўйсунадиган куч ва воситалар жалб этилиши мумкин;

Махсус-тактик ўқув машқлари:

  • ташкилотларда – 3 йилда бир марта олти соатгача;
  • ўта муҳим ва тоифаланган объектларда – 1 йилда бир марта олти соатгача.

Комплекс ўқув машқлари:

  • ходимлар сони 200 дан ортиқ бўлган ташкилотларда ҳамда 400 дан ортиқ ўринга эга бўлган даволаш-профилактика муассасаларида – 2 йилда бир марта бир кеча-кундузгача;
  • қолган ташкилотларда – 2 йилда бир марта олти соатгача.

Ўта муҳим ва тоифаланган объектларда ўтказиладиган ўқув машқларига ушбу объектларнинг хавф доирасига тушувчи ҳудудда яшаётган аҳоли жалб этилади.

Эслатиб ўтамиз 2021 йилда Жаҳон банки Марказий Осиёда ҳар йили 3 миллионгача аҳоли табиий офатдан азият чекиши, уларнинг ярмидан кўпи Ўзбекистонда яшашини маълум қилганди.

Бугун оқшоми. Ўзини отиб қўйган собиқ ҳоким ёрдамчиси, аёл сабаб ўлдирилгани айтилган профилактика инспектори, хасталик билан курашаётган футбол қироли
Мақолалар21:01 | 3.12.22
Бугун оқшоми. Ўзини отиб қўйган собиқ ҳоким ёрдамчиси, аёл сабаб ўлдирилгани айтилган профилактика инспектори, хасталик билан курашаётган футбол қироли
Ўзбекистонда ҳар 2 йилда бир марта 100 нафар салоҳиятли бошқарув кадрлари саралаб олинади
Янгиликлар20:28 | 3.12.22
Ўзбекистонда ҳар 2 йилда бир марта 100 нафар салоҳиятли бошқарув кадрлари саралаб олинади
Эроннинг Афғонистондаги элчиси: Толибон ўзбек ва тожиклар учун фалокатдир
Янгиликлар19:53 | 3.12.22
Эроннинг Афғонистондаги элчиси: Толибон ўзбек ва тожиклар учун фалокатдир
Тошкентда ИИВ раҳбари истеъфосини талаб қилиб, пикет уюштирган блогер янги видеомурожаат йўллади — видео
Янгиликлар18:03 | 3.12.22
Тошкентда ИИВ раҳбари истеъфосини талаб қилиб, пикет уюштирган блогер янги видеомурожаат йўллади — видео
Ўзбекистонда ҳар йили 200 млн кўчат экилиб, шаҳарлардаги яшил майдонлар оширилади
Янгиликлар17:02 | 3.12.22
Ўзбекистонда ҳар йили 200 млн кўчат экилиб, шаҳарлардаги яшил майдонлар оширилади
Президент маслаҳатчиси бошчилигидаги ишчи гуруҳ Оққўрғон аҳолиси муаммоларини ўрганди
Янгиликлар16:29 | 3.12.22
Президент маслаҳатчиси бошчилигидаги ишчи гуруҳ Оққўрғон аҳолиси муаммоларини ўрганди