Ўзбекистонда электр энергиясини ишлаб чиқариш камайгани рад этилди

Энергетика вазирлиги Ўзбекистонда 2022 йилнинг январь-июль ойларида элекетр энергиясини ишлаб чиқариш кўрсаткичлари қисқаргани айтилган хабарларни рад этди.

Фото: «Bugun.uz»

Telegram’даги «bakiroo» каналида расмий статистика маълумотларига таянган ҳолда етти ойда электр энергиясини ишлаб чиқариш кўрсаткичлари қисқаргани маълум қилинди. Унда Давлат статистика қўмитасидан олинган маълумотда 2022 йил январь-июль ойларида 40 миллиард 43 миллион киловатт/соат электр энергияси ишлаб чиқарилиб, ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 297 миллион киловатт/соат кам экани қайд этилган.

Вазирликнинг қайд этишича, 2022 йилнинг январь-июль ойларида республика бўйича 43 миллиард 250 миллион киловатт/соат ёки ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 2 миллиард 177 миллион киловатт/соатга кўп (ўсиш суръати 105,3 фоиз) электр энергияси ишлаб чиқарилган.

Иссиқлик электр станциялари ва марказларида 38 миллиард 551 миллион киловатт/соат (ўтган йилга нисбатан 1 миллиард 18 миллион киловатт/соат кўп, ўсиш суръати 102,7 фоиз) электр энергияси ишлаб чиқарилган. Шу жумладан «Иссиқлик электр станциялари» АЖда 33 миллиард 77 миллион киловатт/соат, Ангрен ИEС ва Янги-Ангрен ИEС томонидан 3 миллиард 345 киловатт/соат.

  • ДХШ асосидаги янги ИEСларда 2 миллиард 128 миллион киловатт/соат.
  • ДХШ асосидаги қуёш фотоэлекр станциялар томонидан 219 миллион киловатт/соат.
  • Гидроэлектр станцияларда томонидан эса 4 миллиард 84 миллион киловатт/соат (898 миллион киловатт/соат кўп, 128 фоиз).

Шунингдек, вазирлик электр станцияларида амалда ишлаб чиқарилган ҳамда Давлат статистика қўмитаси маълумотлари орасидаги фарқни ҳам изоҳлаган:

  • Биринчидан, Давлат статистика қўмитаси маълумотида кичик корхоналар тоифасига киритилган электр энергияси ишлаб чиқарувчилар инобатга олинмаган. Хусусан, ДХШ асосида Туркия компаниялари билан ҳамкорликда Бухоро, Тошкент ва Хоразм вилоятларидаги ишга туширилган 5 та янги иссиқлик электр станциялари, шунингдек Навоий ва Самарқанд вилоятларида ишга туширилган 2 та қуёш фотоэлектр станциялари ҳамда Оҳангарон, Ҳисорак, Қамчиқ гидроэлектр станцияларида ишлаб чиқарилган электр энергияси ҳисобга олинмаган. Ушбу станциялар томонидан жорий йилнинг январь-июль ойларида ишлаб чиқарилган электр энергияси 2 миллиард 515 миллион киловатт/соатни ташкил этган;
  • Иккинчидан, Тошкент вилоятининг Қибрай туманида «Aksa Enerji», компанияси томонидан  ишга туширилган ИEС орқали ишлаб чиқарилган 1 миллиард 78 миллион киловатт/соат электр энергиясини ишлаб чиқариш сифатида эмас, балки электр энергиясини сотиш сифатида киритган;
  • Учинчидан, баъзи электр энергияси ишлаб чиқарувчи корхоналар томонидан ҳар ой якунида Давлат статистика қўмитасига «тармоққа берилган» электр энергияси бўйича рақамлар берилади. Шу билан бирга, улар томонидан «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» АЖга «умумий ишлаб чиқариш» бўйича рақамлар тақдим этилади. Шу ва бошқа сабабларга кўра рақамлар орасида яна 802 миллион киловатт/соат фарқ юзага келган ва бу кўрсаткич статистика маълумотларида акс этмаган.

Аввалроқ Қирғизистон энергетика вазири ўринбосари мамлакат кузгача Ўзбекистон орқали қанча электр энергияси олишини маълум бўлганди. Шунингдек, Ўзбекистон Туркманистондан электр энергияси сотиб олишдан манфаатдор экани маълум қилинганди.

Ўзбекистонда БМТ шафелигида Биринчи Оролбўйи халқаро форуми ўтказилади
Жамият18:11 | 25.9.22
Ўзбекистонда БМТ шафелигида Биринчи Оролбўйи халқаро форуми ўтказилади
Термизда Афғонистонни гуманитар қўллаб-қувватлаш бўйича жамғарма ташкил этиш таклиф қилинди
Жамият17:16 | 25.9.22
Термизда Афғонистонни гуманитар қўллаб-қувватлаш бўйича жамғарма ташкил этиш таклиф қилинди
Миллий PR-маркази томонидан BBC медиа корпорацияси билан ҳамкорликда Ўзбекистоннинг сайёҳлик салоҳияти ҳақида видеоролик тайёрланди
Жамият16:14 | 25.9.22
Миллий PR-маркази томонидан BBC медиа корпорацияси билан ҳамкорликда Ўзбекистоннинг сайёҳлик салоҳияти ҳақида видеоролик тайёрланди
Тожик-қирғиз чегарасида барча ҳарбий ҳаракатлар тўхтатилди
Жаҳон15:14 | 25.9.22
Тожик-қирғиз чегарасида барча ҳарбий ҳаракатлар тўхтатилди
Тожикистон ва Қирғизистон чегаранинг 61 фоизини бўлишишга келишиб олди
Жаҳон13:14 | 25.9.22
Тожикистон ва Қирғизистон чегаранинг 61 фоизини бўлишишга келишиб олди
Тошкентда 143-сонли автобус йўналиши ўзгартиритилди
Жамият, Тошкент ш.12:24 | 25.9.22
Тошкентда 143-сонли автобус йўналиши ўзгартиритилди