Ўзбекистонда ҳарбий хизматчиларни уй-жой билан таъминлаш тартиби такомиллаштирилади

Президент қарорига мувофиқ Ўзбекистон Қуролли Кучлари ҳарбий хизматчилари, ҳарбий хизматдан резервга (истеъфога) бўшатилган (чиқарилган) фуқаролар ва уларнинг оила аъзоларини уй-жой билан таъминлаш тартиби такомиллаштирилади. Бу ҳақда Telegram’даги «Нигоҳ» канали хабар берди.

Фото: «Bugun.uz»

Хусусан, ҳарбий хизмат мажбуриятларини бажариш вақтида орттирилган касаллик ёки олинган жароҳати туфайли ҳарбий хизматни ўташга яроқсиз деб топилиб, резервга (истеъфога) бўшатилган (чиқарилган) Ўзбекистон Қуролли Кучлари ҳарбий хизматчиларини, шунингдек, ҳалок бўлган (вафот этган) ҳарбий хизматчиларнинг, уларнинг хизмат муддатидан қатъи назар, оила аъзолари уй-жой билан таъминланади.

Шунингдек, ҳарбий хизматчилар бошқа вазирлик ва идоралар тизимига ҳақиқий ҳарбий хизматни ўташ учун ўтказилганда, уларга берилган хизмат хонадонлари ҳам тегишли вазирлик ва идоралар тасарруфига ўтказилади.

Шу билан бирган, ҳарбий хизматчиларга ажратиладиган уй-жой майдонининг ижтимоий нормасини аниқлашда уларнинг оила аъзолари билан бир қаторда қарамоғига олинган шахслар тоифасига аниқлик киритилади.

Умумий ҳарбий хизмат муддати 20 йил бўлган ҳарбий хизматни ўтаб резервга бўшатилган фуқаролар давлат ҳисобидан тураржой билан таъминланади, шу билан бирга уларнинг олий таълим муассасаларида ўқиш даври ҳамда давлат органлари ва ташкилотларидаги меҳнат фаолияти йиллари ҳақиқий ҳарбий хизмат йиллари даврига қўшиб ҳисобланади.

Бундан олдин, Самарқандда ҳарбий хизматчилар учун кўп қаватли уй фойдаланишга топширилгани тўғрисида хабар берилганди. Мазкур замонавий уйлар 2 ва 3 хонадан иборат бўлиб, у ерда 45 нафар ҳарбий хизматчи ва уларнинг оила аъзолари истиқомат қилади.

Президент тадбиркорлик субъектларининг экспорт салоҳиятини янада кенгайтиришга доир фармонни имзолади
Жамият19:07 | 1.10.22
Президент тадбиркорлик субъектларининг экспорт салоҳиятини янада кенгайтиришга доир фармонни имзолади
Ўзбекистонда энг арзон палов қаерда сотилаётгани маълум бўлди
Жамият18:32 | 1.10.22
Ўзбекистонда энг арзон палов қаерда сотилаётгани маълум бўлди
Ўзбекистонда кейинги ҳафта қандай об-ҳаво кузатилиши маълум бўлди
Жамият17:45 | 1.10.22
Ўзбекистонда кейинги ҳафта қандай об-ҳаво кузатилиши маълум бўлди
Азиз Абдуҳакимов Tourism EXPO Japan 2022 вазирлар анжумани иштирокчиларини Самарқандга таклиф этди
Жамият17:14 | 1.10.22
Азиз Абдуҳакимов Tourism EXPO Japan 2022 вазирлар анжумани иштирокчиларини Самарқандга таклиф этди
Тошкентда номаълум шахслар мушукнинг юнгини олиб, мўйловларини қирқиб ташлади
Жамият16:28 | 1.10.22
Тошкентда номаълум шахслар мушукнинг юнгини олиб, мўйловларини қирқиб ташлади
Ўзбекистон ТИВ Кобулдаги портлаш юзасидан баёнот берди
Жамият15:34 | 1.10.22
Ўзбекистон ТИВ Кобулдаги портлаш юзасидан баёнот берди