Ўзбекистонда мингдан ортиқ ҳолатда тадбиркорлар ҳуқуқлари бузилгани аниқланди

Президент ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил (бизнес-омбудсман) томонидан Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси ва унинг қуйи тизимларида ўтказилган ўрганишларда 1044 та ҳолатда тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқларининг бузилишига йўл қўйилгани аниқланди.

Фото: «Bugun.uz»

Қайд этилишича, 815 та ҳолатда тадбиркорлик субъектлари фаолиятида текшириш ўтказиш билан боғлиқ қонунчилик талаблари бузилган. Ҳудудлар кесимида:

  • Жиззах вилояти (660 та);
  • Сирдарё вилояти (28 та);
  • Андижон вилояти (27 та);
  • Фарғона вилояти (20 та);
  • Самарқанд вилояти (10 та);
  • Тошкент вилояти (8 та);
  • Бухоро вилояти (7 та);
  • Хоразм вилояти (3 та);
  • Қорақалпоғистон Республикаси (52 та) ходимлари томонидан бундай камчиликларга йўл қўйилган.

Шунингдек, тадбиркорлик субъектларининг мурожаатларини кўриб чиқишда 198 та ҳолатда ҳуқуқбузарликларга йўл қўйилган. Бундан ташқари, 31 та ҳолатда тадбиркорларга давлат хизматлари кўрсатишда қонунчилик талаблари ва белгиланган муддатларга амал қилинмаган.

Қайд этилган камчиликларга йўл қўйган 142 нафар мансабдор шахсларга нисбатан маъмурий баённомалар расмийлаштирилган.

Шу билан бирга, Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекциясига йўл қўйилган камчиликларни бартараф этиш, уларни келгусида йўл қўйилишини олдини олиш ҳамда тадбиркорликни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш бўйича тегишли чоралар кўрилиши юзасидан тақдимнома киритилган.

Эслатиб ўтамиз, январь ойида бизнес-омбудсман ва унинг девони ходимларига маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишларни кўриб чиқиш ҳамда жарима солиш ҳуқуқи берилганди.

Қутқарув кемасида баскетбол ўйнаётган муҳожирлар, намойишларни бостираётган ҳарбийлар, карантиндаги шаҳар — бугун суратлари
Жаҳон23:34 | 24.9.22
Қутқарув кемасида баскетбол ўйнаётган муҳожирлар, намойишларни бостираётган ҳарбийлар, карантиндаги шаҳар — бугун суратлари
Тожикистон Бош прокуратураси қирғиз ҳарбийлари ва фуқароларига нисбатан жиноий иш қўзғатди
Жаҳон22:25 | 24.9.22
Тожикистон Бош прокуратураси қирғиз ҳарбийлари ва фуқароларига нисбатан жиноий иш қўзғатди
Бугун оқшоми. Украиналик хакерлар ҳужумига учраётган «Мир», 60 ёшида талаба бўлган маҳалла раиси, «сафарбарлик»ка қарши намойишлар
Жамият, Жаҳон21:00 | 24.9.22
Бугун оқшоми. Украиналик хакерлар ҳужумига учраётган «Мир», 60 ёшида талаба бўлган маҳалла раиси, «сафарбарлик»ка қарши намойишлар
Бухорода олти тонна пахтани яширин равишда олиб кетаётган шахслар ушланди
Жамият20:35 | 24.9.22
Бухорода олти тонна пахтани яширин равишда олиб кетаётган шахслар ушланди
Путин сафарбарлик юзасидан янги қонун имзолади
Жаҳон20:14 | 24.9.22
Путин сафарбарлик юзасидан янги қонун имзолади
Туркия БМТ Хавфсизлик кенгашининг вето қўйиш ҳуқуқини бекор қилиш таклифи билан чиқди
Жаҳон19:42 | 24.9.22
Туркия БМТ Хавфсизлик кенгашининг вето қўйиш ҳуқуқини бекор қилиш таклифи билан чиқди