Ўзбекистонда Сунъий интеллектни ривожлантириш кенгаши ташкил этилди

Ўзбекистон Инновацион ривожланиш вазирлиги ҳузурида Сунъий интеллект бўйича миллий стратегияни ривожлантириш маслаҳат кенгаши ташкил этилди. Бу ҳақда «Dunyo» агентлиги хабар берди.

Фото: «Bugun.uz»

Инновацион ривожланиш вазирлиги маълумотига кўра, Маслаҳат кенгаши Сунъий интеллект бўйича миллий стратегияни ривожлантиришга оид таклифларни ишлаб чиқиш жараёнида жамоатчилик фикрини ўрганади. Инновацион ривожланиш вазири Иброҳим Абдураҳмонов кенгашнинг фахрий раиси ҳисобланади. Янги маслаҳат органига вазир маслаҳатчиси Бобур Раҳимов бошчилик қилади.

Кенгаш доирасида сунъий интеллектдан фойдаланган ҳолда амалий тажрибалар ўтказиш ва уларни имкон қадар қисқа вақт ичида мамлакат иқтисодиётига татбиқ этиш учун тадқиқотчиларни компаниялар билан бирлаштирадиган ишчи гуруҳлар тузилади.

«Кенгаш ишида хусусий сектор, илмий ва эксперт доиралари, оммавий ахборот воситалари, жамоат ташкилотлари, таниқли жамоат арбоблари ихтиёрий равишда иштирок этишлари мумкин бўлади», — дейилади хабарда.

Эслатиб ўтамиз, 2021 йилда Ўзбекистонда сунъий интеллект технологиялари қайси соҳаларда қўлланилиши маълум қилинганди. Шунингдек, Ўзбекистоннинг айрим ОТМларида янги ўқув йилидан «Сунъий интеллект» йўналиши очилиши хабар қилинган.

Тошкентдаги ҳарбий госпиталда дарахтлар қуритилаётганига муносабат билдирилди
Жамият19:46 | 1.10.22
Тошкентдаги ҳарбий госпиталда дарахтлар қуритилаётганига муносабат билдирилди
Президент тадбиркорлик субъектларининг экспорт салоҳиятини янада кенгайтиришга доир фармонни имзолади
Жамият19:07 | 1.10.22
Президент тадбиркорлик субъектларининг экспорт салоҳиятини янада кенгайтиришга доир фармонни имзолади
Ўзбекистонда энг арзон палов қаерда сотилаётгани маълум бўлди
Жамият18:32 | 1.10.22
Ўзбекистонда энг арзон палов қаерда сотилаётгани маълум бўлди
Ўзбекистонда кейинги ҳафта қандай об-ҳаво кузатилиши маълум бўлди
Жамият17:45 | 1.10.22
Ўзбекистонда кейинги ҳафта қандай об-ҳаво кузатилиши маълум бўлди
Азиз Абдуҳакимов Tourism EXPO Japan 2022 вазирлар анжумани иштирокчиларини Самарқандга таклиф этди
Жамият17:14 | 1.10.22
Азиз Абдуҳакимов Tourism EXPO Japan 2022 вазирлар анжумани иштирокчиларини Самарқандга таклиф этди
Тошкентда номаълум шахслар мушукнинг юнгини олиб, мўйловларини қирқиб ташлади
Жамият16:28 | 1.10.22
Тошкентда номаълум шахслар мушукнинг юнгини олиб, мўйловларини қирқиб ташлади