Қорақалпоғистон ва Хоразмдаги бошланғич синф ўқувчиларини овқатлантириш тартиби белгиланди

«Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида жойлашган умумий ўрта таълим муассасаларида соғлом овқатлантириш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ҳукумат қарори қабул қилинди. Бу ҳақда Telegram’даги «Ҳуқуқий ахборот» канали хабар берди.

Фото: «Bugun.uz»

Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида тажриба тариқасида бошланғич синф ўқувчиларига бюджет ҳисобидан бепул овқат билан таъминлаш тизими жорий этилган. Қарор билан юқоридаги ҳудудлардаги мактабларда соғлом овқатлантириш тизимини кейтеринг усулида ташкил этишга оид низом тасдиқланган.

Низомда кейтеринг усулида хизмат кўрсатувчи ташкилотлар танловини ўтказиш, ҳисоб-китоб қилиш, таомлар устидан назорат қилиш тартиби белгиланган. Хусусан, ўқувчилар мактабда бир кунда бир маҳал овқатлантирилади.

Овқатларни назорат қилиш учун мактабларда 5 кишилик (директор, ҳамшира ва ота-оналар вакиллари) махсус комиссия тузилади. Кундалик таомноманинг рўйхати «Kundalik.com» платформаси орқали юритилади.

Кейтеринг – ҳудудларда масофавий усулда умумий овқатланиш хизматларини кўрсатиш орқали овқатланишни шартнома асосида ташкил этиш, овқатларни тайёрлаш, етказиб бериш ва тайёр пазандачилик маҳсулотларининг чакана савдосини амалга ошириш хизматларини кўрсатиш.

Эслатиб ўтамиз, Қорақалпоғистон ва Хоразм вилоятида 2022 йил 1 апрелидан бошлаб мактаблардаги 1—4-синф ўқувчиларини бепул овқат билан таъминлаш тизими жорий этилганди. Февраль охирларида Шавкат Мирзиёев Мўйноқ фаоллари билан учрашувда мактаб ўқувчиларига бепул овқатлар берилиши тўғрисида сўраган эди.

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раиси Қаҳрамон Сариев ўқувчилар учун овқатлар берилаётганини тасдиқлаган. Унинг сўзларига кўра, айни вақтда 142 минг нафар болалар бепул овқат билан таъминланмоқда. «Ҳатто баъзилари уйларига ҳам олиб кетяпти», — деганди у.

«Уйига олиб кетишса ҳам майли. Еса, кучли бўлса, соғлиғи тикланса бўлди. Насиб қилса, пулимиз кўпайгандан кейин уйларига ҳам қилиб берамиз. Бу ҳам ЪҚорақалпоғистон тажрибасиʼ бўлди. Буни энди бошқа вилоятларда йўлга қўямиз. Ҳали юқори синф ўқувчиларига ҳам бу нарсани жорий этамиз», — дея таъкидлаганди Шавкат Мирзиёев.

Қутқарув кемасида баскетбол ўйнаётган муҳожирлар, намойишларни бостираётган ҳарбийлар, карантиндаги шаҳар — бугун суратлари
Жаҳон23:34 | 24.9.22
Қутқарув кемасида баскетбол ўйнаётган муҳожирлар, намойишларни бостираётган ҳарбийлар, карантиндаги шаҳар — бугун суратлари
Тожикистон Бош прокуратураси қирғиз ҳарбийлари ва фуқароларига нисбатан жиноий иш қўзғатди
Жаҳон22:25 | 24.9.22
Тожикистон Бош прокуратураси қирғиз ҳарбийлари ва фуқароларига нисбатан жиноий иш қўзғатди
Бугун оқшоми. Украиналик хакерлар ҳужумига учраётган «Мир», 60 ёшида талаба бўлган маҳалла раиси, «сафарбарлик»ка қарши намойишлар
Жамият, Жаҳон21:00 | 24.9.22
Бугун оқшоми. Украиналик хакерлар ҳужумига учраётган «Мир», 60 ёшида талаба бўлган маҳалла раиси, «сафарбарлик»ка қарши намойишлар
Бухорода олти тонна пахтани яширин равишда олиб кетаётган шахслар ушланди
Жамият20:35 | 24.9.22
Бухорода олти тонна пахтани яширин равишда олиб кетаётган шахслар ушланди
Путин сафарбарлик юзасидан янги қонун имзолади
Жаҳон20:14 | 24.9.22
Путин сафарбарлик юзасидан янги қонун имзолади
Туркия БМТ Хавфсизлик кенгашининг вето қўйиш ҳуқуқини бекор қилиш таклифи билан чиқди
Жаҳон19:42 | 24.9.22
Туркия БМТ Хавфсизлик кенгашининг вето қўйиш ҳуқуқини бекор қилиш таклифи билан чиқди