Россияда ноқонуний миграцияни ташкил қилган уч ўзбекистонлик қўлга олинди

Россияда ўзбекистонлик уч фуқаро ноқонуний миграцияни ташкил қилгани юзасидан жиноий иш қўзғатилди. Бу ҳақда «78.ru» хабар берди.

Фото: Москва вилояти минтақавий хавфсизлик бош бошқармаси

Маълум қилинишича, ўзбекистонликлар 2000 нафардан ортиқ хориж фуқаросининг Россия ҳудудида ноқонуний бўлишини ташкил қилганликда айбдор деб топилган. Улар ҳар бир мижоздан ноқонуний миграцияни рўйхатга олиш хизматлари учун тўлов сифатида камида 6,5 минг рубль олган.

Санкт-Петербургнинг Транспортный проспектида уларнинг яшаш жойи ва ижарага олинган офисида тинтувлар ўтказилганда, онлайн ўтказмаларни қабул қилиш учун 42 та банк карталари, тайёрланган сохта ҳужжат файллари, 500 дан ортиқ тўлдирилган ҳужжат бланкалари, 27 дан ортиқ штамплар аниқланган.

Шу билан бирга, полиция, Беларусь ва Украинадаги назорат-ўтказиш пунктларининг нумераторлари, техник жиҳозлар ва 1,4 миллион рубль нақд пул мусодара қилинган.

Аввалроқ Россияда ўзбекистонлик эркак сохта никоҳ учун аёлга салкам 120 минг рубль тўлагани аниқланганди. Шунингдек, Россиядан олти нафар ўзбекистонлик чиқариб юборилаганди.

Ўзбекистонда БМТ шафелигида Биринчи Оролбўйи халқаро форуми ўтказилади
Жамият18:11 | 25.9.22
Ўзбекистонда БМТ шафелигида Биринчи Оролбўйи халқаро форуми ўтказилади
Термизда Афғонистонни гуманитар қўллаб-қувватлаш бўйича жамғарма ташкил этиш таклиф қилинди
Жамият17:16 | 25.9.22
Термизда Афғонистонни гуманитар қўллаб-қувватлаш бўйича жамғарма ташкил этиш таклиф қилинди
Миллий PR-маркази томонидан BBC медиа корпорацияси билан ҳамкорликда Ўзбекистоннинг сайёҳлик салоҳияти ҳақида видеоролик тайёрланди
Жамият16:14 | 25.9.22
Миллий PR-маркази томонидан BBC медиа корпорацияси билан ҳамкорликда Ўзбекистоннинг сайёҳлик салоҳияти ҳақида видеоролик тайёрланди
Тожик-қирғиз чегарасида барча ҳарбий ҳаракатлар тўхтатилди
Жаҳон15:14 | 25.9.22
Тожик-қирғиз чегарасида барча ҳарбий ҳаракатлар тўхтатилди
Тожикистон ва Қирғизистон чегаранинг 61 фоизини бўлишишга келишиб олди
Жаҳон13:14 | 25.9.22
Тожикистон ва Қирғизистон чегаранинг 61 фоизини бўлишишга келишиб олди
Тошкентда 143-сонли автобус йўналиши ўзгартиритилди
Жамият, Тошкент ш.12:24 | 25.9.22
Тошкентда 143-сонли автобус йўналиши ўзгартиритилди