Шавкат Мирзиёев Нукусда маҳаллий фаоллар ва нуронийлар билан суҳбатлашди — видео

Шавкат Мирзиёев Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорги Кенгесининг навбатдан ташқари 34-сессиясида иштирок этаётгани тўғрисида хабар берилганди. Президент матбуот хизматининг маълум қилишича, йиғилишдан сўнг Шавкат Мирзиёев Нукус шаҳридаги Амударё маҳалласини бориб кўрган.

Фото: Президент матбуот хизмати

Таъкидланишича, бу ерда 6 минг нафардан зиёд аҳоли яшайди. 2 та саноат корхонаси, 20 дан ортиқ савдо ва хизмат кўрсатиш шохобчаларида одамлар иш билан банд. Яқинда маҳалладаги ички йўллар, табиий газ ва электр тармоқлари таъмирланган. Ён-атроф ободонлаштирилган. Мактаб ва мактабгача таълим муассасаси қиёфаси янгиланиб, шароитлари яхшиланган. Ушбу мактаб ҳовлисида маҳалла фаоллари, нуронийлар билан самимий суҳбат бўлган.

«Мен Президент сифатида бошқа ҳудудларга нисбатан энг кўп Қорақалпоғистонга келибман. Биринчи қадамларимиздан билдикки, пастга тушсак, бирлашсак, ҳаракат қилсак, ўзгариш қилса бўлар экан. Сўнгги йилларда Қорақалпоғистонда катта яниланиш бўлди. Ичимлик суви таъминоти яхшиланди, мактабгача таълим қамрови ошди. Кўплаб уй-жойлар қурилди. Бундай ўзгаришларни сизларнинг маҳаллангизда ҳам кўриб, хурсанд бўлдим», — деди Шавкат Мирзиёев.

Нуронийлар июлда юз берган воқеалар катта хато бўлганини, айрим ёшлар адашганини айтган. Асрлар давомида қорақалпоқ ва ўзбек бир тану бир жон бўлиб кетганларини таъкидлаб, халқимизга тинчлик-омонлик сўраб дуо қилган.

«Албатта бу барчамизни қаттиқ ташвишга солди. Бу ҳодисалар Қорақалпоғистон халқининг хоҳиш-иродаси эмасди. Қорақалпоқ элининг виждони пок. Халқимиз ‘эт билан тирноқ’.  Илоҳим, бундай кўнгилсизликлар бошқа бўлмасин, юртимиз тинч, оғзибирчилигимиз абадий бўлсин», — деди Президент.

Шу билан давлатимиз раҳбари Қорақалпоғистонга ташрифини якунлаб, Тошкентга қайтиб келган.

Аввалроқ сессияда Жўқорғи Кенгес раиси Мурод Камолов лавозимидан озод этилганди. Унинг ўрнига Аманбай Оринбаев Жўқорғи Кенгес раиси лавозимига сайланган. Президент Шавкат Мирзиёев Оринбаевнинг раҳбарлик қобилияти, ватанпарварлиги ва инсоний фазилатларини, шунингдек, ҳудудни ривожлантириш борасидаги таклифларини ҳисобга олиб, унинг номзодига ўз розилигини билдирган.

Аввалроқ Қорақалпоғистонда Инвесторларга кўмак маркази ташкил этилиши, Қорақалпоғистонда фойда солиғи ставкаси 7,5 фоизга туширилиши тўғрисида хабар берилганди.

Ëқутистонда аёллар ҳарбий сафарбарликка қарши норозилик намойиши ўтказди — видео
Жамият19:15 | 25.9.22
Ëқутистонда аёллар ҳарбий сафарбарликка қарши норозилик намойиши ўтказди — видео
Ўзбекистонда БМТ шафелигида Биринчи Оролбўйи халқаро форуми ўтказилади
Жамият18:11 | 25.9.22
Ўзбекистонда БМТ шафелигида Биринчи Оролбўйи халқаро форуми ўтказилади
Термизда Афғонистонни гуманитар қўллаб-қувватлаш бўйича жамғарма ташкил этиш таклиф қилинди
Жамият17:16 | 25.9.22
Термизда Афғонистонни гуманитар қўллаб-қувватлаш бўйича жамғарма ташкил этиш таклиф қилинди
Миллий PR-маркази томонидан BBC медиа корпорацияси билан ҳамкорликда Ўзбекистоннинг сайёҳлик салоҳияти ҳақида видеоролик тайёрланди
Жамият16:14 | 25.9.22
Миллий PR-маркази томонидан BBC медиа корпорацияси билан ҳамкорликда Ўзбекистоннинг сайёҳлик салоҳияти ҳақида видеоролик тайёрланди
Тожик-қирғиз чегарасида барча ҳарбий ҳаракатлар тўхтатилди
Жаҳон15:14 | 25.9.22
Тожик-қирғиз чегарасида барча ҳарбий ҳаракатлар тўхтатилди
Тожикистон ва Қирғизистон чегаранинг 61 фоизини бўлишишга келишиб олди
Жаҳон13:14 | 25.9.22
Тожикистон ва Қирғизистон чегаранинг 61 фоизини бўлишишга келишиб олди