18:26 | 26.08.22 131

«Толибон» Афғонистонда криптовалюта ва унинг майнингини тақиқлади

Буйруққа амал қилмаганлар ҳибсга олинмоқда

«Толибон» назоратидаги Афғонистон Марказий банки мамлакатда криптовалюталар майнинги ва уларнинг муомалада бўлишини тақиқлади. Бу ҳақда «Bloomberg» хабар берди.

Фото: «Sohu»

Маълумот афғон полициясининг юқори лавозимли зобити Сайид Шоҳ Саадат томонидан берилган.

«Бизга Марказий банк барча пул алмаштирувчиларга, жисмоний шахслар ва бизнесменларга биткоин каби фирибгар рақамли валюталардан фойдаланишни тақиқлаш ҳақида буйруқ берди», — деган у.

Унинг сўзларига кўра, тақиқ жорий қилинганидан кейин 13 киши ҳибсга олинган, уларнинг аксарияти гаров эвазига озод қилинган. Сўнгги пайтлардаАфғонистон аҳолиси ўз жамғармаларини тежаш мақсадида криптовалюталарга тез-тез мурожаат қила бошлаган. Эндиликда «Толибон»га қарши жорий қилинган санкциялар туфайли мамлакат глобал банк тизимидан узилган.

Аввалроқ «Толибон» қизлар таълимига оид тақиқ қўйганди. Шунингдек, «Толибон» мамлакатдаги тиланчиларни камайтириш йўлини маълум қилган.