Тошкент вилоятида аёл боғча болалари ёнида калтаклангани бўйича маълумот берилди

Мактабгача таълим вазирлиги Тошкент вилояти Қуйи Чирчиқ туманидаги боғчада аёл турмуш ўртоғи томонидан калтаклангани тасвирланган видеога муносабат билдирди.

Кадр: Telegram

Ижтимоий тармоқларда Қуйи Чирчиқ туманида фуқаро рашк сабаб хотинини боғча болалари олдида бўғгани акс этган видеоёзув тарқалганди. Тошкент вилояти ИИББ мазкур ҳолат юзасидан ҳудудий ИИБ томонидан терговга қадар текшириш ҳаракатлари олиб борилаётганини билдирган.

Аниқланишича, 25 август куни соат тахминан 17:00 ва 18:00 лар оралиғида Қуйи Чирчиқ туманидаги «Ласточка» номли оилавий нодавлат мактабгача таълим ташкилотига умуман алоқадор бўлмаган шахсларнинг жанжали болалар кўз ўнгида содир этилган.

Ушбу эр-хотиннинг тортишуви аввалига кўчада бошланган, сўнг эрини калтагидан қочган аёл кўзи тушган дарвоза томон қочиб кириб яширинмоқчи бўлган. Сўнг эр хотинини кетидан кирган ва жанжал боғча ичида давом этган.

«Дўппосланган аёл НМТТда умуман иш фаолиятини олиб бормаган. Айни дамда, ушбу ҳолат юзасидан ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари тергов ишларини амалга оширмоқда», — дейилади муносабатда.

Telegram’даги «Зийнат» каналининг ёзишича, эри томонидан калтакланган аёл 25 август куни эри томонидан пичоқланган.

Маълумотларга кўра, видеоги аёл 24 ёшли М.У. бўлиб, оилавий поликлиникада ҳамшира бўлиб ишлаган. Оилавий келишмовчиликлар туфайли ота уйига кетиб қолган М.У.ни эри қидириб келган. Ғирт маст аҳволда бўлган эр аёл билан кўришган заҳоти бўйнига пичоқ тираган ва уни қийнаб азоблаган.

«Кейин ҳайвонни бўғизлагандек сўйиб ташлайди. Сўнг ўзи воқеа жойидан қочиб кетади. М.У.нинг ота-онаси нима бўлганини англагунча кеч бўлади. Бечора ота қизини машинага солиб, шифохонага олиб кетаётганда у йўлда қийналиб жон беради», — дейилади хабарда.

Аввалроқ Самарқандда икки эркак аёлларни калтаклагани, Иштихон туманида эркак куёви билан бирга қўшни аёлни арқон билан бўғиб, ургани тўғрисида хабар берилганди.

Ҳарбийлар билан селфи тушаётган вице-президент, Виндзордаги кийиклар подаси, тўфон келтирган талафотлар — бугун суратлари
Жаҳон23:58 | 30.9.22
Ҳарбийлар билан селфи тушаётган вице-президент, Виндзордаги кийиклар подаси, тўфон келтирган талафотлар — бугун суратлари
Apple Россиядаги аксарият ходимларини Қирғизистонга кўчирди
Жаҳон23:37 | 30.9.22
Apple Россиядаги аксарият ходимларини Қирғизистонга кўчирди
Тошкентда қизларни Туркияга фоҳишаликка жўнатмоқчи бўлган икки аёлга суд ҳукми ўқилди
Жамият, Тошкент вил.23:06 | 30.9.22
Тошкентда қизларни Туркияга фоҳишаликка жўнатмоқчи бўлган икки аёлга суд ҳукми ўқилди
Ўзбекистонга илк бор Техас штати савдо миссияси келади
Жаҳон22:35 | 30.9.22
Ўзбекистонга илк бор Техас штати савдо миссияси келади
АҚШ Сенати Украинага қўшимча 12,4 млрд долларлик ёрдам лойиҳасини маъқуллади
Жаҳон22:08 | 30.9.22
АҚШ Сенати Украинага қўшимча 12,4 млрд долларлик ёрдам лойиҳасини маъқуллади
Ўзбекистон ва Жаҳон банки ўртасидаги ҳамкорликни янада кенгайтириш бўйича «йўл харитаси» қабул қилинади
Жамият21:42 | 30.9.22
Ўзбекистон ва Жаҳон банки ўртасидаги ҳамкорликни янада кенгайтириш бўйича «йўл харитаси» қабул қилинади