15:10 | 26.08.22 525

Тошкент вилоятида боғча болалари олдида хотинини калтаклаган эркак уни пичоқлаб ўлдиргани маълум бўлди

Ҳозирда гумонланувчи қўлга олинган, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда

Қуйи Чирчиқ туманида эр рашк сабаб хотинини хусусий уй боғчасидаги болалар кўз ўнгида бўғиб, урганлиги ҳақида ижтимоий тармоқларда видеолавҳа чиқарилган. Бош прокуратура ҳолат юзасидан маълумот берди.

Кадр: Telegram

Аниқланишича, 24 август куни Қуйи Чирчиқ тумани «Пахтакор» маҳалласида яшовчи 31 ёшли эркак С.Х. оилавий келишмовчиликлар ва рашк туфайли 24 ёшли турмуш ўртоғи М.Х. билан жанжаллашиб, болаларни кўз олдида турмуш ўртоғини уриб, ҳақорат қилган.

Ҳолат юзасидан Қуйи Чирчиқ тумани ИИБ томонидан ўрганиш ишлари бошланган. Сўнгра 25 август куни С.Х. қайнатасининг уйига эшикдан ошиб тушиб, оилавий муаммолар туфайли отасининг уйида яшаб келган турмуш ўртоғи М.Х.нинг ётоқхонасига кириб, бўйин соҳасига ошхона пичоғи билан тан жароҳати етказиб, ҳодиса жойидан яширинган.

Олган тан жароҳати оқибатида аёл вафот этган. Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 97-моддаси 1-қисми (қасддан одам ўлдириш) билан жиноят иши қўзғатилган. Гумонланувчи процессуал тартибда ушланган. Қуйи Чирчиқ туман прокуратураси томонидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Аввалроқ ижтимоий тармоқларда Қуйи Чирчиқ туманида фуқаро рашк сабаб хотинини боғча болалари олдида бўғгани акс этган видеоёзув тарқалганди. Тошкент вилояти ИИББ мазкур ҳолат юзасидан ҳудудий ИИБ томонидан терговга қадар текшириш ҳаракатлари олиб борилаётганини билдирган. Мактабгача таълим вазирлиги эса видеодаги аёл боғчада ишламаслигини, эридан қочиб, шу ерга кирганини маълум қилганди.


Ўзбекистонда дам олиш кунлари кузатиладиган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди

Ўзбекистонда дам олиш кунлари кузатиладиган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди

13:09 | 22.09.23 330
AKFA Group компанияси CAExMebel&Décor 2023 кўргазмасида иштирок этади

AKFA Group компанияси CAExMebel&Décor 2023 кўргазмасида иштирок этади

13:00 | 22.09.23 145
Тошкентда «Док-1 Макс» иши кўриб чиқилаётган суд биносига бомба қўйиб кетилгани ҳақида хабарлар тарқалди

Тошкентда «Док-1 Макс» иши кўриб чиқилаётган суд биносига бомба қўйиб кетилгани ҳақида хабарлар тарқалди

11:58 | 22.09.23 747
Кампиробод сув омборидан Фарғона шаҳрига ичимлик суви тармоғи тортилади

Кампиробод сув омборидан Фарғона шаҳрига ичимлик суви тармоғи тортилади

11:30 | 22.09.23 261
Наманганда заҳарланган болаларнинг 10 нафари соғайиб, уйига рухсат берилган

Наманганда заҳарланган болаларнинг 10 нафари соғайиб, уйига рухсат берилган

10:32 | 22.09.23 474
Наманганда 71 нафар бола оммавий заҳарланди

Наманганда 71 нафар бола оммавий заҳарланди

9:16 | 22.09.23 477