Тошкент вилоятида «Nexia-3» дарахтга урилиши оқибатида бир киши ҳалок бўлди — видео

Тошкент вилояти Тошкент туманида 24 август куни «Nexia-3»нинг дарахтга урилиши оқибатида машинани бошқарган 23 ёшли ҳайдовчи ҳалок бўлди. Вилоят Ички ишлар бошқармаси Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси ахборот хизмати ҳолат юзасидан маълумот берди.

Фото:  Тошкент вилоят Ички ишлар бошқармаси Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси ахборот хизмати

Келтирилишича, шу куни эрталабки соат тахминан 03:30 да 1999 йилда туғилган Тошкент шаҳрида яшовчи С.Д бошқарувидаги «Nexia-3» русумли автомобилда Тошкент вилояти Тошкент тумани Ибрат маҳалла фуқоролар йиғини Маданият кўчаси 46-уй қаршисида руль бошқарувини йўқотган. Шундан сўнг йўлнинг четидаги дарахтга урилиб йўл транспорт ҳодисаси содир этган.

Ушбу йўл транспорт ҳодисаси оқибатида ҳайдовчи С.Д воқеа жойида вафот этган. Автотранспорт воситасида йўловчи сифатида ҳаракатланиб кетаётган 2001 йилда туғилган М.Д Тошкент тумани марказий шифохонасига олиб кетилган. Ҳозирда ҳолат юзасидан Тошкент тумани ИИБ томонидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Аввалроқ Фарғона вилояти Боғдод туманида 11 июнь куни «Nexia» дарахтга урилиб, автомобилдаги 3 йигит ҳалок бўлганди. Шунингдек, Андижонда «Tico» ЙТҲ оқибатида иккига бўлиниб кетганди.

Ўзбекистонда энг арзон палов қаерда сотилаётгани маълум бўлди
Жамият18:32 | 1.10.22
Ўзбекистонда энг арзон палов қаерда сотилаётгани маълум бўлди
Ўзбекистонда кейинги ҳафта қандай об-ҳаво кузатилиши маълум бўлди
Жамият17:45 | 1.10.22
Ўзбекистонда кейинги ҳафта қандай об-ҳаво кузатилиши маълум бўлди
Азиз Абдуҳакимов Tourism EXPO Japan 2022 вазирлар анжумани иштирокчиларини Самарқандга таклиф этди
Жамият17:14 | 1.10.22
Азиз Абдуҳакимов Tourism EXPO Japan 2022 вазирлар анжумани иштирокчиларини Самарқандга таклиф этди
Тошкентда номаълум шахслар мушукнинг юнгини олиб, мўйловларини қирқиб ташлади
Жамият16:28 | 1.10.22
Тошкентда номаълум шахслар мушукнинг юнгини олиб, мўйловларини қирқиб ташлади
Ўзбекистон ТИВ Кобулдаги портлаш юзасидан баёнот берди
Жамият15:34 | 1.10.22
Ўзбекистон ТИВ Кобулдаги портлаш юзасидан баёнот берди
Россия АҚШнинг БМТ Хавфсизлик Кенгашидаги резолюция лойиҳасига вето қўйди
Жаҳон15:31 | 1.10.22
Россия АҚШнинг БМТ Хавфсизлик Кенгашидаги резолюция лойиҳасига вето қўйди