Андижонда икки аёл уйида фоҳишахона ташкил қилгани аниқланди — видео

Андижон вилояти Хўжаобод туманида 22 август куни аёл уйида фоҳишахона ташкил қилгани аниқланди. Бу ҳақда вилоят Ички ишлар бошқармаси ахборот хизмати хабар берди.

Кадр: Facebook / Andijon viloyati IIB axborot xizmati

Маълум бўлишича, аёл соат 22:30 да эркак ва аёлга 500 минг сўм эвазига жинсий алоқа қилиш учун хонадони ётоқхонасида шароит яратиб берган. Шу пайтда аёл тезкор қидирув тадбир иштирокчилари томонидан ушланган.

Яна бир ҳолатда эса Хўжаобод тумани ички ишлар бўлими жиноят қидирув бўлими томонидан ўтказилган тезкор тадбирда Мустақилликнинг 27 йиллиги маҳалласида яшовчи аёл уйида фоҳишахона ташкил қилгани аниқланган.

У тунги соат 00:10 атрофида эркак ва аёлга жинсий алоқа қилиш учун шароит яратиб бериб, 300 минг сўм олган. Холислар иштирокида фуқародан кимёвий ишлов берилган олинган.

Хўжаобод тумани ИИБ ҳузуридаги тергов гуруҳи терговчиси Жасур Мирзаевнинг айтишича, ушбу ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 131-моддаси 2-қисми (Фоҳишахона ташкил этиш ёки сақлаш) билан иш қўзғатилиб, даслатбки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Бундан аввал Андижон шаҳрида яшаш хонадонида фоҳишахона ташкил қилган аёл ушлангани ҳақида хабар берилганди. Тезкор қидирув ишлари натижасида шаҳарда яшовчи аёл ўз хонадонида Избоскан ва Андижон шаҳридан бўлган икки аёлни шаҳвоний ниятларда фойдаланиш мақсадида сақлаб келгани аниқланган.

Ўзбекистондаги қурилиш институтлари Туркия университетлари билан ҳамкорлик қилади
Жамият22:02 | 27.9.22
Ўзбекистондаги қурилиш институтлари Туркия университетлари билан ҳамкорлик қилади
Сурхондарё ҳокими Тўра Боболовга жарима қўлланилиб, бир қатор туман ҳокимлари ишдан олинди
Жамият21:39 | 27.9.22
Сурхондарё ҳокими Тўра Боболовга жарима қўлланилиб, бир қатор туман ҳокимлари ишдан олинди
Бугун оқшоми. Кесиб ташланган чинорлар, ядро қуроли билан таҳдид қилган Медведев, 27,5 минг вольтли ток уришидан омон қолган бола
Жамият21:00 | 27.9.22
Бугун оқшоми. Кесиб ташланган чинорлар, ядро қуроли билан таҳдид қилган Медведев, 27,5 минг вольтли ток уришидан омон қолган бола
Ўзбекистонда пахта теримида мажбурий меҳнатга йўл қўйган ҳокимлар жиноий жавобгарликка тортилади
Жамият20:54 | 27.9.22
Ўзбекистонда пахта теримида мажбурий меҳнатга йўл қўйган ҳокимлар жиноий жавобгарликка тортилади
Қашқадарёда канал ёнидан 15 ёшли боланинг жасади топилди
Жамият20:13 | 27.9.22
Қашқадарёда канал ёнидан 15 ёшли боланинг жасади топилди
Эрондаги намойишларда 40 дан ортиқ киши ҳалок бўлди
Жаҳон19:23 | 27.9.22
Эрондаги намойишларда 40 дан ортиқ киши ҳалок бўлди