Австралия собиқ бош вазири ўзини 5 та вазирликка раҳбар этиб тайинлади

Австралияда ўзини бир нечта лавозимларга раҳбар этиб тайинлаган собиқ бош вазир Скотт Моррисонга нисбатан тергов бошланди. Бу ҳақда «France 24» хабар берди.

Фото: «Getty Images»

Маълумот амалдаги бош вазир Энтони Албаниз томонидан эълон қилинган. Моррисон COVID-19 пандемияси даврида яширинча ўзини соғлиқни сақлаш, молия, ғазначилик, энергетика ва ички ишлар департаментлари бошлиғи этиб тайинлаган.

Терговга Олий суднинг собиқ судяси раҳбарлик қилади ва натижалар 25 ноябргача маълум бўлади. «Тез ва чуқур тергов ўтказишимиз керак» — деган Албаниз.

У гап сиёсат ҳақида эмас, балки бу қандай ва нима учун содир бўлгани, бундан ким хабардор бўлганига қаратилганини айтган. Бош вазир Моррисон ёки бошқа собиқ ҳукумат вазирларининг кўрсатмалари талаб қилинишини истисно этмаган.

Ўз навбатида, собиқ бош вазир пандемия даврида қўшимча ваколатларни ўз зиммасига олиш ҳуқуқига эгалигини таъкидламоқда. «Мен бўрон ўртасида кемани бошқараётган эдим», — деган у.

Аввалроқ Буюк Британияда Борис Жонсонга нисбатан янги тергов бошланганди. Шунингдек, Бразилияда мамлакат президентини тергов қилиш талаб қилинганди.

Ëқутистонда аёллар ҳарбий сафарбарликка қарши норозилик намойиши ўтказди — видео
Жамият19:15 | 25.9.22
Ëқутистонда аёллар ҳарбий сафарбарликка қарши норозилик намойиши ўтказди — видео
Ўзбекистонда БМТ шафелигида Биринчи Оролбўйи халқаро форуми ўтказилади
Жамият18:11 | 25.9.22
Ўзбекистонда БМТ шафелигида Биринчи Оролбўйи халқаро форуми ўтказилади
Термизда Афғонистонни гуманитар қўллаб-қувватлаш бўйича жамғарма ташкил этиш таклиф қилинди
Жамият17:16 | 25.9.22
Термизда Афғонистонни гуманитар қўллаб-қувватлаш бўйича жамғарма ташкил этиш таклиф қилинди
Миллий PR-маркази томонидан BBC медиа корпорацияси билан ҳамкорликда Ўзбекистоннинг сайёҳлик салоҳияти ҳақида видеоролик тайёрланди
Жамият16:14 | 25.9.22
Миллий PR-маркази томонидан BBC медиа корпорацияси билан ҳамкорликда Ўзбекистоннинг сайёҳлик салоҳияти ҳақида видеоролик тайёрланди
Тожик-қирғиз чегарасида барча ҳарбий ҳаракатлар тўхтатилди
Жаҳон15:14 | 25.9.22
Тожик-қирғиз чегарасида барча ҳарбий ҳаракатлар тўхтатилди
Тожикистон ва Қирғизистон чегаранинг 61 фоизини бўлишишга келишиб олди
Жаҳон13:14 | 25.9.22
Тожикистон ва Қирғизистон чегаранинг 61 фоизини бўлишишга келишиб олди