Байден Трампнинг уйидаги тинтувлар ҳақида гапирди

АҚШ президенти Жо Байден Федерал қидирув бюроси томонидан собиқ президент Дональд Трамп қароргоҳида олиб борилган тинтувларга изоҳ берди. Бу ҳақда «CNN» хабар берди.

Фото: «Reuters»

Байденнинг сўзларига кўра, маълум шароитларда офис биносидан ташқарида махфий ҳужжатлар билан ишлашга имкон беради. У шу тариқа махфий материалларни уйга олиб кетиш мақсадга мувофиқми деган саволга жавоб берган.

Оқ уй раҳбари унинг уйида махфий ҳужжатлар билан ишлаш учун махсус жиҳозланган жой борлигини қайд этган. «Уйимда тўлиқ хавфсиз жиҳозланган хона бор», — деган у.

Трампнинг Байден президентлик ваколатидан фойдаланиб, материалларни махфийлаштиргани ҳақидаги даъволарига АҚШ раҳбари қуйидаги изоҳ берган.

«Мен шуни билишингизни хоҳлайманки, дунёдаги ҳамма нарсани ошкор қилдим. Мен президентман, мен қила оламан. Тинтувга изоҳ бермайман, чунки тафсилотларни билмайман. Билишни ҳам хоҳламайман. Адлия вазирлигига буни қабул қилишни айтганман», — деган Байден.

Эслатиб ўтамиз, АҚШ ҳукумати Трампнинг Мар-а-Лагодаги қароргоҳида 300 дан ортиқ махфий ҳужжатларни, жумладан Марказий разведка бошқармаси, Миллий хавфсизлик агентлиги ва Федерал қидирув бюроси материалларини топган.

Қидирув Трамп 2021 йил январида президентлик сайловларида мағлубиятга учраганидан сўнг ўз лавозимини тарк этганида ҳужжатларни ноқонуний равишда ўчириб ташлаганми ёки йўқми деган федерал терговнинг бир қисмидир.

Тинтув чоғида Трампнинг уйидан 11 та тўпламда махфий материал аниқланган, улардан баъзилари «ўта махфий» деб белгиланган, бу энг юқори даражадаги махфийлик бўлиб, бундай ҳужжатлар фақат махсус давлат муассасаларида сақланиши мумкин. Оқ уй Трампнинг уйида олиб борилган тинтувга муносабат билдирган. Трамп суддан уйида топилган махфий ҳужжатларни текширмасликни сўраган.

Тошкентдаги ҳарбий госпиталда дарахтлар қуритилаётганига муносабат билдирилди
Жамият19:46 | 1.10.22
Тошкентдаги ҳарбий госпиталда дарахтлар қуритилаётганига муносабат билдирилди
Президент тадбиркорлик субъектларининг экспорт салоҳиятини янада кенгайтиришга доир фармонни имзолади
Жамият19:07 | 1.10.22
Президент тадбиркорлик субъектларининг экспорт салоҳиятини янада кенгайтиришга доир фармонни имзолади
Ўзбекистонда энг арзон палов қаерда сотилаётгани маълум бўлди
Жамият18:32 | 1.10.22
Ўзбекистонда энг арзон палов қаерда сотилаётгани маълум бўлди
Ўзбекистонда кейинги ҳафта қандай об-ҳаво кузатилиши маълум бўлди
Жамият17:45 | 1.10.22
Ўзбекистонда кейинги ҳафта қандай об-ҳаво кузатилиши маълум бўлди
Азиз Абдуҳакимов Tourism EXPO Japan 2022 вазирлар анжумани иштирокчиларини Самарқандга таклиф этди
Жамият17:14 | 1.10.22
Азиз Абдуҳакимов Tourism EXPO Japan 2022 вазирлар анжумани иштирокчиларини Самарқандга таклиф этди
Тошкентда номаълум шахслар мушукнинг юнгини олиб, мўйловларини қирқиб ташлади
Жамият16:28 | 1.10.22
Тошкентда номаълум шахслар мушукнинг юнгини олиб, мўйловларини қирқиб ташлади