Бугун оқшоми. Миллий боғдаги кўл тикланди!

Хайрли кеч, ушбу ўқиб турганингиз — «Бугун»нинг энг сара ва муҳим хабарлари жой олган «Бугун оқшоми» дайжести.

Бугун (ва Тошкент) учун бундан яхшироқ ва қувонарлироқ хабар бўлиши мумкин эмас: Ўзбекистон миллий боғидаги кўл тикланди.

Фото: Президент матбуот хизмати

Тошкентда майдони 40 минг квадрат метр бўлган кўл тикланди. Бугун Президент ушбу боғдаги бунёдкорлик ишлари билан танишди. Давлат раҳбари у ерда нуронийлар, адабиёт ва санъат намояндалари билан ҳам суҳбатлашди.

Фото: Президент матбуот хизмати
Фото: Президент матбуот хизмати

Таъкидланишича, сув сизиб чиқмаслиги ва лойқаланмаслиги учун кўл тубига махсус қопламалар ётқизилган. Қирғоқлар тартибга келтирилиб, чўмилиш ҳавзаси ташкил этилган. Мингдан зиёд дарахт, 200 мингга (!) яқин бута кўчатлари экилган. Шунингдек, боғда мазмунли дам олиш учун ҳамма шароитлар яратилган. Оила ёки дўстлар даврасида сайр қилиш, овқатланиш, шахмат-шашка ва теннис ўйнаш, велосипед ҳайдаш мумкин.

Фото: Президент матбуот хизмати

Боринг, айланинг, завқланинг — бундай «тарихий қайтиш»лар ҳар доим ҳам бўлавермайди. Шундай сўлим гўшалар кўпайсин (Ғафур Ғулом боғи ҳам ўз ҳолича ва / ёки ундан яхшироқ бўлиб қайтсин, шу ўринда), қуруқ «бинозор»лар ўрнини мана шундай яшиллик ва гўзаллик эгалласин.

Бундан ташқари, Президент Зангиотада қурилган маълумотларни сақлаш ва қайта ишлаш ягона марказига борди. У ерда 20 петабайт хотирага эга тизим ташкил этилган.

Фото: Президент матбуот хизмати

Шавкат Мирзиёев 27 август куни Тошкент вилояти Зангиота туманида қурилган «Электрон ҳукумат» тизими маълумотларини сақлаш ва қайта ишлаш ягона маркази билан танишди. Марказда Хитойнинг «Ҳуавеи» компанияси билан ҳамкорликда 20 пета байт хотирага эга тизим ташкил этилган. 580 та сервер, умумий электр қуввати 5 мегаваттли дизель генераторлар тизимнинг узлуксиз ишлашини таъминлайди.

Фото: Президент матбуот хизмати

Мазкур марказ ишга тушиши натижасида давлат идораларининг маълумотларни сақлаш ва техник қўллаб-қувватлашга сарфлайдиган миллиардлаб ҳаражатлари тежалади, аҳоли ва тадбиркорларга кўрсатилаётган хизматлар сифати яхшиланади. Энг асосийси, киберҳужумлардан ишончли ҳимоя таъминланади.

Ўзбекистонда қатор ҳужжатларни уйгача етказиб бериш хизмати йўлга қўйилмоқда. Бунинг учун ИИВ ЙҲХХ рўйхатлаш бўлинмалари учун 100 та «Volkswagen Caddy» сотиб олинади.

Фото: «Volkswagen Uzbekistan»

Ички ишлар вазирлиги ҳукуматнинг тегишли қарорини муҳокамага қўйди. Унга кўра, ИИВ икки ойда муддатда:

  • Ахборот технологиялари ва коммуникацияларни ривожлантириш вазирлиги билан биргаликда миграция ва транспортни рўйхатга олиш соҳасидаги давлат хизматларини кўрсатишда республика ҳудудини доимий хизмат билан қамраб оладиган «Call center»ни ташкил қилиш;
  • миграция ва транспортни рўйхатга олиш соҳасидаги давлат хизматлари фойдаланиш учун электрон ариза юбориш ёки қўшимча тўлов асосида хизмат кўрсатувчи ходимни уйга чақириш имконини берувчи дастурий таъминот (мобил илова) ишга туширилишини таъминлаш.

«Ўзбекистон почтаси» АЖ билан биргаликда бир ой муддатда идетификацияловчи ID-карта ва хорижга чиқиш биометрик паспорти, шунингдек, автомототранспорт воситаси рўйихатдан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳнома ва рўйхатдан ўтказиш давлат рақами белгиларини фуқароларнинг яшаш манзилига почта жўнатмаси сифатида жўнатиш чораларини ташкил этиш вазифаси қўйилмоқда.

Ички ишлар вазирлиги Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бош бошқармасининг Тошкент шаҳар ва вилоятлар марказларидаги бўлинмалари учун 27 та «Spark» русумли автотранспорт воситаларини ва Ички ишлар вазирлиги Жамоат хавфсизлиги департаменти Йўл ҳаракати хавфсизлиги рўйхатлаш бўлинмалари учун 100 та «Volkswagen Caddy» русумли автотранспорт воситаларини қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибга мувофиқ харид қилади.

Даҳшат: Наманганда «Lacetti»га тўқнашган «Жигули» ёниб кетди. Унинг ичида 3 киши, жумладан, бир нафар вояга етмаган бола тириклайин ёнган.

Фото: Наманган вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармаси

Наманган вилоятининг Чуст туманида 27 август куни соат 03:45 ларда Фарғона ҳалқа йўли автомобиль йўлининг 51-километрида «Lacetti» русумли автомашинани Наманган—Чуст йўналишида бошқариб кетаётган ҳайдовчи қарама-қарши йўналишга ўтиб кетиб, «ВАЗ-2107» русумли транспорт воситаси билан тўқнашган.

Фото: Наманган вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармаси

Тўқнашув натижасида «Жигули» автомашинасида ёнғин содир бўлган. «Uznews.uz»га кўра, «Жигули»нинг ичида ҳайдовчи ва 2 нафар йўловчи (2000 ва 2009 йилларда туғилган) тириклайин ёниб кетган.

Фото: Наманган вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармаси

Ҳозирда ҳолат юзасидан терговга қадар суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

«ZIP формат»:

  • Шавкат Мирзиёев Туркманистон ташқи ишлар вазирини «Дўстлик» ордени билан тақдирлади. Турманистон президенти эса Ўзбекистон президенти ҳузуридаги Хавфсизлик кенгаши котиби ўринбосари, президентнинг ташқи сиёсат бўйича махсус вакили Абдулазиз Камилов ҳамда ташқи ишлар вазири вазифасини бажарувчи Владимир Норов Туркманистоннинг «Галкиниш» («Тикланиш») ордени билан тақдирлади.
  • Ўзбекистонда ёз фаслининг охирги кунларида ҳаво ҳарорати мўътадил бўлади (бошқача айтганда, севишишли ҳаво), ёғингарчилик кутилмайди;
  • Ўзбекистонда маданий мерос объектларига ҳурматсизлик учун жавобгарлик белгиланиши мумкин;
  • Президент IT-паркда фойдаланишга топширилган янги биноларни бориб кўрди.

Хўш, оламда нима гап?

Беларусь президенти Самарқанддаги ШҲТ саммитига келади. 

Беларусь президенти Александр Лукашенко сентябрдаги иш жадвалига ШҲТ саммитига ташриф буюриш ва россиялик ҳамкасби Владимир Путин билан музокаралар ўтказиш киритилганини айтди. Президент сентябрь ойида асосан халқаро саёҳатларни бошлашини айтган.

Фото: «Reuters»

«Ўзбекистонда Шанхай ҳамкорлик ташкилоти саммити ҳам бор, Россия президенти билан юзма-юз гаплашадиган нарса бор», — деган у.

Лукашенко шундан сўнг иш сафари билан Гомель вилоятига боришни режалаштирмоқда. «Сентябрь ойи охиригача мен эркинроқ бўламан, октябрда эса Гомель вилояти билан жиддий шуғулланамиз», — деган президент.

Бугун билан яшанг. «Бугун»да қолинг. Охиригача.

Президент тадбиркорлик субъектларининг экспорт салоҳиятини янада кенгайтиришга доир фармонни имзолади
Жамият19:07 | 1.10.22
Президент тадбиркорлик субъектларининг экспорт салоҳиятини янада кенгайтиришга доир фармонни имзолади
Ўзбекистонда энг арзон палов қаерда сотилаётгани маълум бўлди
Жамият18:32 | 1.10.22
Ўзбекистонда энг арзон палов қаерда сотилаётгани маълум бўлди
Ўзбекистонда кейинги ҳафта қандай об-ҳаво кузатилиши маълум бўлди
Жамият17:45 | 1.10.22
Ўзбекистонда кейинги ҳафта қандай об-ҳаво кузатилиши маълум бўлди
Азиз Абдуҳакимов Tourism EXPO Japan 2022 вазирлар анжумани иштирокчиларини Самарқандга таклиф этди
Жамият17:14 | 1.10.22
Азиз Абдуҳакимов Tourism EXPO Japan 2022 вазирлар анжумани иштирокчиларини Самарқандга таклиф этди
Тошкентда номаълум шахслар мушукнинг юнгини олиб, мўйловларини қирқиб ташлади
Жамият16:28 | 1.10.22
Тошкентда номаълум шахслар мушукнинг юнгини олиб, мўйловларини қирқиб ташлади
Ўзбекистон ТИВ Кобулдаги портлаш юзасидан баёнот берди
Жамият15:34 | 1.10.22
Ўзбекистон ТИВ Кобулдаги портлаш юзасидан баёнот берди