Буюк Британия Украинага сувости дронлари беради

Буюк Британия Украинага олтита учувчисиз учиш аппаратлари беради. Тегишли хабар ҳукумат сайтида эълон қилинди.

Фото: «AFP»

Маълум қилинишича, қурилмалар Украинадан дон экспортини таъминлаш учун Қора денгиздаги портларга олиб борувчи йўлларни миналардан тозалайди. Сувости дронлардан учтаси Британия Қуролли Кучлари захираларидан олинади, қолганлари эса Лондон томонидан мудофаа компанияларидан сотиб олинади.

Қурилмалар 100 метргача чуқурликда ишлашга қодир, улар датчиклар ёрдамида миналарни топишга ёрдам беради. Бундан ташқари, Британия АҚШ флоти билан биргаликда уч ҳафталик курс доирасида Украина ҳарбий-денгиз кучлари ходимларини ушбу қуроллар билан ишлашга ўқитади. Украина ҳарбий хизматчиларининг биринчи гуруҳи аллақачон машғулотларга киришган.

«Ушбу муҳим ускуна ва машғулот Украинага ўз сувларини ҳимоя қилишга ёрдам беради, бошқа мамлакатларга дон экспортини осонлаштиради, шунингдек, украин ҳарбийларининг қирғоқлар ва унинг портларини ҳимоя қилишинни қўллаб-қувватлайди», — деган Британия мудофаа вазири Бен Уоллес.

Аввалроқ Британия ҳарбийлари Россияга қарши урушга тайёрланаётгани маълум қилинганди. Британия ҳаво кучларини Россия билан урушга тайёрланишга чақирганди.

Павел Дуров хакерлар WhatsApp орқали телефонларга киришидан огоҳлантирди
Жаҳон12:54 | 6.10.22
Павел Дуров хакерлар WhatsApp орқали телефонларга киришидан огоҳлантирди
Қозоғистон ва Ўзбекистон чегарасидаги пост икки кунга ёпилди
Жамият12:38 | 6.10.22
Қозоғистон ва Ўзбекистон чегарасидаги пост икки кунга ёпилди
«Qo‘qon etnosport chellenj—2022» республика фестивали ўтказилади
Жамият12:16 | 6.10.22
«Qo‘qon etnosport chellenj—2022» республика фестивали ўтказилади
Афғонистондаги масжидда содир бўлган портлаш қурбонлари 25 кишига етди
Жаҳон11:59 | 6.10.22
Афғонистондаги масжидда содир бўлган портлаш қурбонлари 25 кишига етди
Ўзбекистон яна 34 та замонавий электропоезд харид қилади
Жамият10:56 | 6.10.22
Ўзбекистон яна 34 та замонавий электропоезд харид қилади
Тошкентда дарахтларга яна зарар етказилаётгани аниқланди
Жамият10:38 | 6.10.22
Тошкентда дарахтларга яна зарар етказилаётгани аниқланди