ДХХ адвокатларнинг ноқонуний ҳаракатларига чек қўйди — видео

Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари Тошкент ва Самарқанд шаҳарларида адвокатларнинг ноқонуний ҳаракатларига чек қўйди, деб хабар беради ЎзА.

Кадр: Telegram

Хусусан, Тошкент шаҳридаги адвокатлик фирмасининг 37 ёшли адвокати юқори лавозимларда ишловчи танишлари орқали тадбиркорга МЧЖда ўтказилган камерал текшируви натижасида аниқланган ҳуқуқбузарликлар юзасидан молиявий жарима қўлламаслик эвазига 23 минг доллар талаб қилиб, мазкур пул маблағини олган вақтда ушланган.

Шунингдек, Тошкент шаҳрида ўтказилган тезкор тадбирда Мирзо Улуғбек туманидаги адвокатлик фирмаларидан бирининг адвокати фуқародан 12 минг доллар олган вақтда ушланган.

Маълум бўлишича, адвокат гўёки суд идораларидаги мансабдор танишларининг имконияти орқали фуқаронинг турмуш ўртоғига нисбатан тайинланган озодликдан маҳрум этиш жазосини бошқа енгил турдаги жазога ўзгартириб бериш эвазига 9 минг доллар ҳамда фуқарога муқаддам юридик хизматларни кўрсатгани учун адвокатлик тўловларини амалга оширган бўлишига қарамасдан, судга харажат қилганини рўкач қилиб, таъмагирлик йўли билан қўшимча 3 минг доллар талаб қилган.

Бундан ташқари, Самарқанд шаҳридаги адвокатлик фирмаси адвокати суд идораларидаги мансабдор танишлари орқали фуқаронинг Тошкент вилоятидаги жазони ижро этиш муассасасида жазони ўтаётган турмуш ўртоғига нисбатан бошқа енгилроқ жазога алмаштириш масаласини ҳал қилиб бериш эвазига ундан 10 минг доллар беришни талаб қилган.

ДХХ томонидан ИЖҚК департаменти ҳамкорлигида Тошкент шаҳрида ўтказилган тезкор тадбирда адвокат сўралган пул маблағини олган вақтида қўлга олинган.

Ҳозирда барча ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Аввалроқ ДХХ 2 млн долларни Ўзбекистондан ноқонуний олиб чиқиб кетилишининг олдини олгани, ўзини ДТМ ходими дея таништириб, ўқишни кўчириб бериш учун 3 минг доллар олган йигитни ушлагани тўғрисида хабар берилганди.

Президент тадбиркорлик субъектларининг экспорт салоҳиятини янада кенгайтиришга доир фармонни имзолади
Жамият19:07 | 1.10.22
Президент тадбиркорлик субъектларининг экспорт салоҳиятини янада кенгайтиришга доир фармонни имзолади
Ўзбекистонда энг арзон палов қаерда сотилаётгани маълум бўлди
Жамият18:32 | 1.10.22
Ўзбекистонда энг арзон палов қаерда сотилаётгани маълум бўлди
Ўзбекистонда кейинги ҳафта қандай об-ҳаво кузатилиши маълум бўлди
Жамият17:45 | 1.10.22
Ўзбекистонда кейинги ҳафта қандай об-ҳаво кузатилиши маълум бўлди
Азиз Абдуҳакимов Tourism EXPO Japan 2022 вазирлар анжумани иштирокчиларини Самарқандга таклиф этди
Жамият17:14 | 1.10.22
Азиз Абдуҳакимов Tourism EXPO Japan 2022 вазирлар анжумани иштирокчиларини Самарқандга таклиф этди
Тошкентда номаълум шахслар мушукнинг юнгини олиб, мўйловларини қирқиб ташлади
Жамият16:28 | 1.10.22
Тошкентда номаълум шахслар мушукнинг юнгини олиб, мўйловларини қирқиб ташлади
Ўзбекистон ТИВ Кобулдаги портлаш юзасидан баёнот берди
Жамият15:34 | 1.10.22
Ўзбекистон ТИВ Кобулдаги портлаш юзасидан баёнот берди