Медведев Европага газ етказиб бериш шартини айтди

Россия Хавфсизлик кенгаши раиси ўринбосари Дмитрий Медведев Европага газ етказиб бериш шартини айтди. Бу ҳақда у Франциянинг «LCI» телеканалига берган интервьюсида айтиб ўтди.

Фото: «Известия»

Медведевнинг сўзларига кўра, агар Ғарб давлатлари чекловлар билан Россиянинг «қўлларини қайирмаса», Европага газ керакли ҳажмда етказиб берилади.

«Агар улар бизнинг қўлимизни қайирса, тўловларни тақиқласа, таъмирланган турбиналар ёки ‘Шимолий оқим 2‘ ни ишга туширишдан бош тортса, бундай таъминот Ғарб давлатлари умид қилаётган ҳажмда бўлмаслиги мумкин», — дейди у.

«Газпром» 31 августдан 2 сентябргача техник хизмат кўрсатиш ва режали профилактик таъмирлаш учун «Шимолий оқим 1» орқали газ етказиб беришни тўхтатганди. Бунинг фонида Европада ёқилғи нархи кўтарила бошлаган.

Лондоннинг «ICE» биржасида 26 августда газ нархи 7 мартдан бери биринчи марта 1000 куб метр учун 3500 доллардан ошган, кун бошидан бери ёқилғи нархининг умумий ўсиши деярли 11 фоизни ташкил қилган.

Эслатиб ўтамиз, Германияда аҳолига газни тежаш учун кўлларда сузиш тавсия қилинган, Буюк Британияда энергияни тежаганларга пул бериш илгаги сурилган. Германияда вазир уйдаги хонанинг фақат биттасини иситишни таклиф қилган.

Ўзбекистондаги қурилиш институтлари Туркия университетлари билан ҳамкорлик қилади
Жамият22:02 | 27.9.22
Ўзбекистондаги қурилиш институтлари Туркия университетлари билан ҳамкорлик қилади
Сурхондарё ҳокими Тўра Боболовга жарима қўлланилиб, бир қатор туман ҳокимлари ишдан олинди
Жамият21:39 | 27.9.22
Сурхондарё ҳокими Тўра Боболовга жарима қўлланилиб, бир қатор туман ҳокимлари ишдан олинди
Бугун оқшоми. Кесиб ташланган чинорлар, ядро қуроли билан таҳдид қилган Медведев, 27,5 минг вольтли ток уришидан омон қолган бола
Жамият21:00 | 27.9.22
Бугун оқшоми. Кесиб ташланган чинорлар, ядро қуроли билан таҳдид қилган Медведев, 27,5 минг вольтли ток уришидан омон қолган бола
Ўзбекистонда пахта теримида мажбурий меҳнатга йўл қўйган ҳокимлар жиноий жавобгарликка тортилади
Жамият20:54 | 27.9.22
Ўзбекистонда пахта теримида мажбурий меҳнатга йўл қўйган ҳокимлар жиноий жавобгарликка тортилади
Қашқадарёда канал ёнидан 15 ёшли боланинг жасади топилди
Жамият20:13 | 27.9.22
Қашқадарёда канал ёнидан 15 ёшли боланинг жасади топилди
Эрондаги намойишларда 40 дан ортиқ киши ҳалок бўлди
Жаҳон19:23 | 27.9.22
Эрондаги намойишларда 40 дан ортиқ киши ҳалок бўлди