Ўзбекистон асосан қайси давлатларга мева-сабзавот экспорт қилаётгани маълум бўлди

Ўзбекистон 2022 йилнинг январь-июль ойларида 550 миллион долларлик мева ва сабзавотлар экспорт қилди. Бу ҳақда Давлат статистика қўмитаси матбуот хизмати хабар берди.

Фото: «Bugun.uz»

Ўзбекистон 2022 йилнинг 7 ойида энг кўп мева ва сабзавот маҳсулотларини Қозоғистонга экспорт қилган — 447,3 минг тонна. Ундан кейин Россия (253,5 минг тонна) ва Қирғизистонга (93,3 минг тонна) экспорт амалга оширилган. Шунингдек, қуйидаги давлатларга ҳам мева-сабзавотлар экспорт қилинган:

  • Хитой – 56 минг тонна;
  • Афғонистон – 23,2 минг тонна;
  • Беларус – 16,6 минг тонна;
  • Тожикистон – 12,4 минг тонна;
  • Покистон – 8,9 минг тонна;
  • Эрон – 8,2 минг тонна;
  • Туркия – 8 минг тонна;
  • Украина – 5,3 минг тонна;
  • Грузия – 5,2 минг тонна;
  • Озарбайжон – 4,3 минг тонна;
  • БАА – 3,3 минг тонна;
  • Германия – 1,7 минг тонна.

Аввалроқ Ўзбекистон қовун ва тарвуз экспортидан 7 ойда қанча даромад қилгани маълум қилинганди. Шунингдек, мамлакат 7 ойда хорижга қиймати қарийб 19 миллион долларга тенг бўлган 38,2 минг тонна олхўри ва 9,3 миллион долларлик сабзи экспорт қилган.

Тайванда дориларини организмнинг зарур нуқталарига етказиб берувчи митти робот яратилди
Жаҳон8:11 | 26.9.22
Тайванда дориларини организмнинг зарур нуқталарига етказиб берувчи митти робот яратилди
Ўзбекистонда 26 сентябрь куни кузатиладиган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди
Жамият7:07 | 26.9.22
Ўзбекистонда 26 сентябрь куни кузатиладиган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди
АҚШ Россияга ядро қуролидан фойдаланиш эҳтимоли бўйича жавоб беришга ваъда берди
Жамият22:34 | 25.9.22
АҚШ Россияга ядро қуролидан фойдаланиш эҳтимоли бўйича жавоб беришга ваъда берди
Росcияда кундан-кунга авж олаётган ҳарбий сафарбарликка қарши митинглар — фоторепортаж
Жамият21:24 | 25.9.22
Росcияда кундан-кунга авж олаётган ҳарбий сафарбарликка қарши митинглар — фоторепортаж
Хориждан ўқишини кўчиришга ариза топширган 6 ярим минг нафар тиббиёт йўналиши талабасининг аризаси рад этилди
Жамият20:21 | 25.9.22
Хориждан ўқишини кўчиришга ариза топширган 6 ярим минг нафар тиббиёт йўналиши талабасининг аризаси рад этилди
Тошкентда Шарқшунослик университетининг янги ўқув биноси фойдаланишга топширилди
Жамият, Тошкент ш.20:19 | 25.9.22
Тошкентда Шарқшунослик университетининг янги ўқув биноси фойдаланишга топширилди