Ўзбекистонда маданий мерос объектларига ҳурматсизлик учун жавобгарлик белгиланиши мумкин

Олий Мажлис Сенатининг Ахборот сиёсати ва давлат органларида очиқликни таъминлаш масалалари қўмитасининг йиғилишида маданий мерос объектларига ҳурматсизлик билан муносабатда бўлишга жавобгарлик белгилаш масаласи кўриб чиқилди. Бу ҳақда юқори палата матбуот хизмати хабар берди.

Фото: Олий Мажлис Сенати матбуот хизмати

Қайд этилишича, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекс 64-1-модда билан тўлдирилиб, моддий маданий мерос объектларига нисбатан ҳурматсизлик билан муносабатда бўлиш, яъни моддий маданий мерос объектларига ёзувлар ёзиш, расмлар чизиш йўли билан уларни таҳқирлаш ёки уларга шикаст етказиш, моддий маданий мерос объектларини, шу жумладан, уларнинг тарихий, илмий, бадиий ёхуд ўзгача маданий қимматига доғ туширувчи ёки уларни масхара қилувчи ҳаракатларни содир этиш, худди шунингдек моддий маданий мерос объектларига нисбатан жамоат тартибини бузувчи ҳаракатларни содир этганлик маъмурий ҳуқуқбузарлик сифатида қайд этилиб, жавобгарлик белгиланмоқда.

Бундан ташқари, Жиноят кодексининг 168-моддасига ўзгартириш киритилиб, ахборот тизимидан, шу жумладан, ахборот технологияларидан фойдаланган ҳолда фирибгарлик жиноятларини содир этганлик учун жавобгарлик кучайтирилмоқда.

Шунингдек, мажлисда «Электрон рақамли имзо тўғрисида»ги қонун ҳам муҳокама қилинган.

Сенаторлар, қўмита ҳузуридаги эксперт гуруҳи ҳамда қонун ташаббускорлари билан бўлиб ўтган қизғин муҳокамалардан сўнг қўмитанинг тегишли қарори қабул қилинди.

Аввалроқ Ўзбекистонда маданий мерос объектлари рақамли платформаси яратилиши, маданий мерос объектларини реставрация қилиш бўйича биринчи лаборатория ташкил этилгани ҳамда 2 та ОТМда Маданий мерос объектларини асраш факультети очилиши ҳақида хабар берилган эди. Шунингдек, Танзила Норбоева айрим маданий мерос объектларининг номи бор-у, ўзи йўқ экани ҳақида гапирган.

Ўзбекистонда 1 октябрь куни кузатиладиган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди
Жамият7:35 | 1.10.22
Ўзбекистонда 1 октябрь куни кузатиладиган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди
Ҳарбийлар билан селфи тушаётган вице-президент, Виндзордаги кийиклар подаси, тўфон келтирган талафотлар — бугун суратлари
Жаҳон23:58 | 30.9.22
Ҳарбийлар билан селфи тушаётган вице-президент, Виндзордаги кийиклар подаси, тўфон келтирган талафотлар — бугун суратлари
Apple Россиядаги аксарият ходимларини Қирғизистонга кўчирди
Жаҳон23:37 | 30.9.22
Apple Россиядаги аксарият ходимларини Қирғизистонга кўчирди
Тошкентда қизларни Туркияга фоҳишаликка жўнатмоқчи бўлган икки аёлга суд ҳукми ўқилди
Жамият, Тошкент вил.23:06 | 30.9.22
Тошкентда қизларни Туркияга фоҳишаликка жўнатмоқчи бўлган икки аёлга суд ҳукми ўқилди
Ўзбекистонга илк бор Техас штати савдо миссияси келади
Жаҳон22:35 | 30.9.22
Ўзбекистонга илк бор Техас штати савдо миссияси келади
АҚШ Сенати Украинага қўшимча 12,4 млрд долларлик ёрдам лойиҳасини маъқуллади
Жаҳон22:08 | 30.9.22
АҚШ Сенати Украинага қўшимча 12,4 млрд долларлик ёрдам лойиҳасини маъқуллади