Ўзбекистонда қарийб 5 мингта маҳаллада умуман жиноят содир этилмади

Тошкент шаҳрида 17–19 август кунлари Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатлар Ички ишлар ва жамоат хавфсизлиги вазирларининг тўртинчи кенгаши бўлиб ўтди. Ўзбекистон ички ишлар вазири Пўлат Бобожонов «Янги Ўзбекистон» газетасига йиғилиш якунлари юзасидан интервью берди.

Фото: «Bugun.uz»

Вазирнинг таъкидлашича, 2022 йилнинг биринчи ярмида мамлакатда жамоат хавфсизлигини таъминлаш, ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш ва жиноятчиликка қарши курашишнинг яхлит, мутлақо янги тизимини шакллантириш ва замонавий иш услубларини жорий этишга алоҳида эътибор қаратилган.

«Авваламбор, ҳар бир маҳалла, оила ва шахс кесимида жиноятчиликнинг сабабларини аниқлаш, бартараф этиш орқали ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш, жиноятчиликка қарши курашишга доир муаммоларни бевосита жойларнинг ўзида ҳал этиш чоралари кўрилди.

Мисол учун турли низо ва келишмовчиликларни келтириб чиқариши мумкин бўлган ижтимоий-маиший муаммоларни бевосита маҳалланинг ўзида манзилли ҳал этиш ишларига профилактика инспектори, маҳалла раиси, ҳоким ёрдамчиси, ёшлар етакчиси ва хотин-қизлар фаоли жалб этила бошланди.

Натижада 8348 та оиладаги нотинчликка барҳам берилди, 3182 оила ажралиб кетишдан сақлаб қолинди, ичкиликка ружу қўйган 1938 киши, 218 гиёҳванд ва 1828 руҳий бемор даволатилди, уйма-уй юриб, 8503 аёлнинг муаммолари ҳал этилди.

Ҳудудлардаги криминоген вазиятдан келиб чиқиб, ҳар бир маҳалла ‘қизил’, ‘сариқ’ ва ‘яшил’ тоифаларга ажратилди. Криминоген вазият оғир ҳудудларга ҳокимликлар, секторлар ва жамоатчилик билан ҳамкорликда жиноят ўчоқларини бартараф этиш учун қўшимча куч ва воситалар жалб қилинди.

Шунингдек, сектор раҳбарлари томонидан жиноятлар сабабларини маҳаллабай ва соҳабай ҳамда жиноят содир этган шахсларнинг қилмишларини суд ҳукмлари асосида муҳокама қилиш амалиёти йўлга қўйилди. Натижада мамлакатимиздаги ҳар иккинчи ёки 4951 маҳаллада бирорта ҳам жиноят содир этилишига йўл қўйилмади», — дейди вазир.

Эслатиб ўтамиз, Марказий сайлов комиссияси матбуот марказида 2021 йил 24 октябрь куни ички ишлар вазири Пўлат Бобожонов иштирокида матбуот анжумани бўлиб ўтганди. Вазир ўз нутқида сайлов куни хавфсизликни таъминлаш ва қонун бузилишининг олдини олиш борасида тезкор чораларни кўриш учун ички ишлар органларида тузилган навбатчилик, қамоқда сақлаш ва озодликдан маҳрум этиш жойларида овоз бериш жараёнлари тўғрисида маълумот бериб ўтган.

Ëқутистонда аёллар ҳарбий сафарбарликка қарши норозилик намойиши ўтказди — видео
Жамият19:15 | 25.9.22
Ëқутистонда аёллар ҳарбий сафарбарликка қарши норозилик намойиши ўтказди — видео
Ўзбекистонда БМТ шафелигида Биринчи Оролбўйи халқаро форуми ўтказилади
Жамият18:11 | 25.9.22
Ўзбекистонда БМТ шафелигида Биринчи Оролбўйи халқаро форуми ўтказилади
Термизда Афғонистонни гуманитар қўллаб-қувватлаш бўйича жамғарма ташкил этиш таклиф қилинди
Жамият17:16 | 25.9.22
Термизда Афғонистонни гуманитар қўллаб-қувватлаш бўйича жамғарма ташкил этиш таклиф қилинди
Миллий PR-маркази томонидан BBC медиа корпорацияси билан ҳамкорликда Ўзбекистоннинг сайёҳлик салоҳияти ҳақида видеоролик тайёрланди
Жамият16:14 | 25.9.22
Миллий PR-маркази томонидан BBC медиа корпорацияси билан ҳамкорликда Ўзбекистоннинг сайёҳлик салоҳияти ҳақида видеоролик тайёрланди
Тожик-қирғиз чегарасида барча ҳарбий ҳаракатлар тўхтатилди
Жаҳон15:14 | 25.9.22
Тожик-қирғиз чегарасида барча ҳарбий ҳаракатлар тўхтатилди
Тожикистон ва Қирғизистон чегаранинг 61 фоизини бўлишишга келишиб олди
Жаҳон13:14 | 25.9.22
Тожикистон ва Қирғизистон чегаранинг 61 фоизини бўлишишга келишиб олди