Ўзбекистондан Қирғизистонга ишчилар олиб кетаётган автобус ЙТҲга учради — фото

Ўзбекистондан Қирғизистонга кетаётган, ичида ишчилар бўлган автобус Қозоғистонда йўл транспорт ҳодисасига учради. Бу ҳақда «Sputnik» хабар берди.

Фото: «Sputnik»

Маълум қилинишича, ҳодиса 27 август куни соат 07:18 да Туркистон вилоятида содир бўлган. Автобус ҳайдовчиси Шакпак қишлоғи яқинидаги чорраҳада бошқарувни йўқотган ва йўл чеккасига чиқиб кетган.

Ҳодиса оқибатида автобусдаги 12 киши турли тан жароҳатлари олган. Улар энг яқин шифохонага ётқизилган. Йўловчиларнинг, жумладан, жабрланганларнинг фуқаролиги кўрсатилмаган. Ҳодисанинг барча ҳолатлари ваколатли органлар томонидан ўрганилмоқда.

Фото: «Sputnik»

Аввалроқ Қозоғистонда ичида 31 нафар ўзбекистонлик бўлган автобус ёниб кетганди. Шунингдек, Қозоғистонда ичида ўзбекистонликлар бўлган яна бир автобус ЙТҲга учраганди.

«Залдан чиқиб кетинг ва гувоҳномани топширинг». Умурзоқов ҳокимларни қандай ишдан олгани аудиоси тарқалди
Жамият14:46 | 28.9.22
«Залдан чиқиб кетинг ва гувоҳномани топширинг». Умурзоқов ҳокимларни қандай ишдан олгани аудиоси тарқалди
Яккасарой туманидаги «Мовий гумбаз» ҳиёбонида қуриган дарахтлар кесиб ташланади
Жамият14:16 | 28.9.22
Яккасарой туманидаги «Мовий гумбаз» ҳиёбонида қуриган дарахтлар кесиб ташланади
Тошкентда сохта маълумотлар билан банкдан 2,5 млрд сўм кредит олганлар аниқланди
Жамият13:53 | 28.9.22
Тошкентда сохта маълумотлар билан банкдан 2,5 млрд сўм кредит олганлар аниқланди
Олий суд ноҳақ айбланган фуқаронинг ҳуқуқларини тиклаб берди
Жамият13:53 | 28.9.22
Олий суд ноҳақ айбланган фуқаронинг ҳуқуқларини тиклаб берди
Ўзбекистонда куз-қиш мавсумига тайёргарлик учун 2 трлн сўм ажратилади
Жамият13:31 | 28.9.22
Ўзбекистонда куз-қиш мавсумига тайёргарлик учун 2 трлн сўм ажратилади
Россияликлар орасида Ўзбекистонда квартираларни ижарага олишга қизиқиш ортди
Жамият13:13 | 28.9.22
Россияликлар орасида Ўзбекистонда квартираларни ижарага олишга қизиқиш ортди