Президент Ўзбекистон миллий боғидаги ободонлаштириш ишларини кўздан кечирди — фото

Шавкат Мирзиёев 27 август куни Тошкент Ўзбекистон миллий боғида амалга оширилган ободонлаштириш ишларини кўздан кечирди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.

Фото: Президент матбуот хизмати

Боғ 1932 йилда ҳашар йўли билан қурилган, кўп йиллар аҳолининг севимли маскани бўлган. Кейинги вақтларда боғ ҳудудида қурилишлар бўлди. Адиблар хиёбони, Ёзувчилар уюшмаси биноси, Тошкент шаҳар тарихи музейи, «Magic city» кўнгилочар маркази барпо этилди.

Фото: Президент матбуот хизмати

Президент бу боғнинг тарихий қиёфасини сақлаб қолиш, бу ерда миллий анъаналарга хос муҳит яратиш зарурлигини таъкидлаганди. Шу асосида 14 гектардан зиёд ҳудудда катта ишлар бажарилди. Маъмурий бино, ресторанлар қурилиб, кўприклар ва йўлаклар янгиланди.

Фото: Президент матбуот хизмати

Жами майдони 40 минг квадрат метр бўлган кўл тикланди. Сув сизиб чиқмаслиги ва лойқаланмаслиги учун кўл тубига махсус қопламалар ётқизилди. Қирғоқлар тартибга келтирилиб, чўмилиш ҳавзаси ташкил этилди. Мингдан зиёд дарахт, 200 мингга яқин бута кўчатлари экилди.

Фото: Президент матбуот хизмати

Давлат раҳбари шу ерда нуронийлар, адабиёт ва санъат намояндалари билан ҳам суҳбатлашди. Уларни яқинлашиб келаётган Мустақиллик байрами билан табриклаб, ушбу боғнинг аҳамияти ҳақида гапирди.

«Бугун шаҳарларимизда бўлаётган ўзгаришлар яхши. Лекин қадриятларимизни эъзозлаш, хотира ҳам керак. Илгари бу боғ Тошкентнинг энг машҳур жойи бўлган, ўзига хос рамзларидан бирига айланган. Одамлар бу ерга келиб сайр қилган, ижодкорлар табиатдан завқ, илҳом олган. Талабалар, ёшларнинг энг завқли дамлари шу ерда ўтарди. Бу тарихни ҳозирги кун билан ҳамоҳанг қилишимиз керак», — деди Шавкат Мирзиёев.

Фото: Президент матбуот хизмати

Миллий боғда мазмунли дам олиш учун ҳамма шароитлар яратилган. Оила ёки дўстлар даврасида сайр қилиш, овқатланиш, шахмат-шашка ва теннис ўйнаш, велосипед ҳайдаш мумкин.

«Ҳаммамиз ўша машҳур киноларимиздаги «Гўзал Тошкент» каби куй-қўшиқларни, ҳофизларимиз ижро этган ашулаларни яхши биламиз, улар қалбимиздан чуқур жой олган. Шунинг учун бу боғда ана шундай тароналар доимо янграб туришига эътибор бердик. Ўйлайманки, бу ерда аввалгидек мушоиралар, концертлар ўтказиш, яна кинолар олиш мақсадга мувофиқ. Булар боғимизни янада файзли ва тароватли қилади», — деди давлат раҳбари.

Нуронийлар боғ қайта очилиб, сўлим масканга айлантирилгани учун хурсандлигини билдирди.

Фото: Президент матбуот хизмати
Фото: Президент матбуот хизмати
Фото: Президент матбуот хизмати

Аввалроқ Шавкат Мирзиёев Тошкент вилояти Зангиота туманида қурилган «Электрон ҳукумат» тизими маълумотларини сақлаш ва қайта ишлаш ягона маркази билан танишганди. «Рақамли Ўзбекистон—2030» стратегияси доирасида Ўзбекистонда илк бор катта ҳажмдаги маълумотларни сақлаш ва қайта ишлаш маркази барпо этилган. Давлат раҳбари бу ерда яратилган шароитларни кўздан кечирган.

Оиласи билан хайрлашаётган астронавт аёл, шаҳар ўртасидаги улкан мушук, автомобиль йўлига ўтириб олган намойишчи — бугун суратлари
Жамият23:52 | 6.10.22
Оиласи билан хайрлашаётган астронавт аёл, шаҳар ўртасидаги улкан мушук, автомобиль йўлига ўтириб олган намойишчи — бугун суратлари
«Uztelecom Starlink’дан кўра 4-5 баробар арзон ва тез интернетни исталган хонадонга олиб бориши мумкин» — Шерзод Шерматов
Жамият, Тошкент ш.23:13 | 6.10.22
«Uztelecom Starlink’дан кўра 4-5 баробар арзон ва тез интернетни исталган хонадонга олиб бориши мумкин» — Шерзод Шерматов
Россия Беларусга импорт ўрнини босиш учун 1,5 млрд доллар ажратди
Жаҳон22:51 | 6.10.22
Россия Беларусга импорт ўрнини босиш учун 1,5 млрд доллар ажратди
Қашқадарёда туман электр тармоқлари корхонаси ходими ток уриши оқибатида вафот этди
Жамият22:35 | 6.10.22
Қашқадарёда туман электр тармоқлари корхонаси ходими ток уриши оқибатида вафот этди
«Сафарбарликдан қочаётган россияликлар Европадан бошпана сўрашга ҳақли» — Meduza
Жаҳон22:04 | 6.10.22
«Сафарбарликдан қочаётган россияликлар Европадан бошпана сўрашга ҳақли» — Meduza
Гулнора Каримовага тегишли бўлган «Сижжак» дам олиш маскани қайта сотувга қўйилди
Жамият21:44 | 6.10.22
Гулнора Каримовага тегишли бўлган «Сижжак» дам олиш маскани қайта сотувга қўйилди